Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 05.20.08
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Апрель » 10 » МУНОСАБАТ
    11.42.13
    МУНОСАБАТ
    "Озодлик"чилар Каримовни мақтай бошлашди

    Ҳамма у- бу деяверади-ю "озодлик"чиларга ҳам қийинда.Улар ҳам тирик жон.Қариндош уруғ, бола чақа дегандай.Тирикчилик қилиб ҳамма қатори орзу- ҳавас билан яшашни исташади.Бундан ташқари улар ҳам Ватанга бориб келишларига  муаммолар туғилмаслиги учун гоҳо ҳукумат ОАВларига "заказ" қилиб, ўзларини ўзлари танқид қилдириб турсаларда аслида қалбан Каримов сиёсатини қўллашларини изҳор қилишни ҳам унутмайдилар.

    "Гапни кўп чўздинг, ўзи нима демоқчисан" дейдиганлар топилади.Шунинг учун ҳам ҳаммасини санаб ўтирмайинку, мана бу яқиндаги "Озодлик" радиоси шоввозларининг хабарларидан бирини ўқиб кўрингга, кейин мен нима демоқчиман ўзингиз  англаб оласиз.

    Президент янги қонунни имзолади

    07.04.2009

    Ўзбекистон президенти Ислом Каримов мамлакат Жиноят кодексига киритилган ўзгартишлар тўғрисидаги қонунни имзолади.

    Бу ўзгартишлар Жиноят кодексининг 66 прим моддасига тегишли бўлиб, унда “фуқароларнинг ўзаро ярашиб олишлари муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш” ҳақида сўз боради.

    Шу кунгача бу модда асосида 42 жиноят бўйича жавобгарликдан озод қилиш назарда тутилган эди. Президент имзолаган қонун асосида бу миқдор яна 11 тага кўпайган.

    Газета.uz ахборот сайтининг хабар беришича, 66 прим моддаси амалга киритилган 8 йил мобайнида Ўзбекистонда 80 мингдан ортиқроқ фуқаро жиноий жавобгарликдан озод қилинган."

    Бу матнни ўқиб бўлгач мен бир нарсага унчалик тушунолмадим.Нега бу қонун 8 йил аввал амал қила бошлаган бўлса бугун гапира бошлашди?...

    "Озодлик"чилар Каримов ҳукумати аввалдан халқпарвар, адолатпарвар  бўлган дейишмоқчими?...



    Энди яна бир бошқа  ҳақли савол туғилади.Ўзбекистонда қатор чиройли қонунлар  яратилганига шубҳа йўқ, аммо қачон у қонунларнинг бирортаси ишлагандики, буниси ишласин?

    Тўғри юқоридаги қонун бугун ё кеча қабул қилингани йўқ.У 2000 йил охирларида қабул қилинганди.Унда ярашиш ўзбекона кечиримлилик тамойилларига  асос қилиб олинганди.Нега энди бугун унга Каримов имзо чекканини "озодлик"чилар эълон қилишди?Ё бу билан улар "бир кесак билан икки қарғани уришмоқчи" деган нақлдагидай ҳаракат қилишганмикан?

    Чунки Каримов адолатпарвар ва келтирилаётган ҳисобларга кўра қонун ижроси амалий натижалар бера бошлаганини Ўзбекистоннинг расмий ОАВларидан ҳам кўра олдинроқ кўришганига тасанно эшитишмоқчими?

    Яна ўша ярашиш қонунининг амалдаги натижаларига асосли далил билан ёндошсак.

    2004 йил охири 2005 йилнинг бошларида Наманган вилоят, Чортоқ туманидаги Ариқбағиш қишлоғилик икки "янги бойлар" дея аталувчи оила ўртасида ўзаро жанжал чиқиб муштлашиш даражасига етган.Муштлашувда оила аъзоларининг аёллари -ю эркакларининг бирортаси ҳам четда қолмаган.Уларнинг бу ҳатти ҳаракатларини Чортоқ туман ИИБдагилар  гуруҳ ҳолда жиноят содир этган дея баҳолаб жиноий иш қўзғатганди.Табиийки улардан бир қисми ҳибсга олиниб, милициядагилар билан "тил топиша" оладиганлари тилхат орқали очиқда қолдирилган.Милициядагилар  кутганидек "икки жанжалкаш" оила жиноий жавобгарликдан яқинларини озод этиш учун казо- казо таниш -билишларини ўртага қўйиб 15 минг АҚШ доллари миқдорида пора бериб қутулишибди дея гап тарқади.Лекин ИИБ назарида оғир жиноят содир этган икки оила аъзолари нимага асосланиб озод этилгандилар?Сабаби катта пора эвазига уларга нисбатан  ўша яраш қонуни қўлланиб  озод қилинганликлари ҳақдаги суд ажримини ўқигандим.

    Аммо негадир бошқа пора учун берадиган пули йўқ "жиноятчилар" эса ярашишни исташса ҳам озод этилмайдилар.Демак яраш ҳақдаги қонун яна ўша кучишлатар тизимдагиларнинг ноқонуний даромад олишлари учун хизмат қилади.

    Бизнингча "озодликчилар" Каримов қонунга имзо чеккани ва у қонуннинг ижобий натижалари ҳақда оғиз кўпиртиришдан аввал у кимга ва нимага хизмат қилаётганини таҳлил этувчи фикрлар беришса дуруст бўлармиди?Ё, у ҳолда бу каби таҳлил радио миссиясига зид бўлармикан?

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz