Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.01.29
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Апрель » 13 » ҲАЖВИЯ
    00.35.38
    ҲАЖВИЯ
    Тарвуз инқилоби
    Кўклам бошланмасдан сал аввалроқ Райимпул, Алайсин ва Балайсинлар йиғилишиб "Лолақисталоқ инқилоби" қилиш юзасидан кўкнорихаёл сурганлари хусусида айтгандик.Минг афсусларким улар кўк чучварани хом санаган эканлар шекилли лолақисталоқ инқилоблари қисир чиқиб қолди.Инқилоб бечора туғмас хотинни эри ҳайдаган кўйда шумшайгандай тумшайиб қолаверди.

    Аммо уммоннинг ортида туриб олган Райимпул, Алайсин ва Балайсинлар ҳам анойилардан эмас.Улар амалга ошмай қолган инқилоб иштирокчиларини "ғўрчи"лар деган янги оқимга аъзоликда айбланиб Ўзбакистон ҳибсхоналаридан бошпана олишларига имкон яратиб бердилар.Ахир бу ҳам  лолақисталоқ ревлуссиясининг шиғил- шиғил мева берганидан  даракмасми?

    Ана энди уччала инқилоб  даҳолари карнайларини ватиллатиб, сурнайларини эса ғийқиллатиб овозини ғарбу шарққа шалдиратиб ётишибди.Нимаймиш учта инқилобчи чойхонада чой ичиб ўтиришса миршаблар ушлаб кетибди.Э, воҳ миршаблар ҳам яхши одамлармасда, озгина имконият беришгандаку шишадаги вийна тугаб қуларди, шу билан ревлуссия ҳам битарди.Аммо номард миршаблар эллик ғиром қолганда винаниям, ревлусияниям белига тепишди ...

    Бу ёқда уммон ортидан у ёқдаги уччовлон инқилобчиларни кузатиб турган даҳолар Райимпул, Алайсин ҳамда Балайсинлар уларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлашларини билдириб нома жўнатишди.Номада янги ревлуссия плонлари тузилган бўлиб, келгусида нималар қилиш  кераклиги ҳақида йўл -йўриқлар кўрсатилган.Мана ўша Каримифга мухлифотчи Райимпул, Алайсин ва Балайсинлар тузган тадбир:

    "Короче, бу гал подполний ревлуссия бўлади.Бу ёқдан Райимпул, Алайсинлар Балайсин укахонларининг гужжовой мошинасида ревлуссия ғоялари билан қуроллантирилган ўз вакилларини тинч йўл билан у ёққа жўнатишади.Албатта йўлда дуч келиниши мумкин муаммолар назардан қочирилмаган.Масалан Амриқодаги талабгорларни у ёққа қандай жўнатиш керак?Бу жиддий савол.Чунки ўртада океан бор.Бунинг оппа- осон тинчгина кечиб ўтиш йўли бор.Масалан ревлуссиячилар аста- секин Амриқо кўпригига осилиб у томонга ўта бошлашади.Ора -чора қўллари толиб кетса кўприкда нима кўп дам олиб ўтирса бўладиган темиру занжирлар кўп, ўшаларга ўтириб олиб бироз ҳордиқ чиқаргач яна кўприкка тирмашиб ўтиш давом этади.Бу албатта бироз машаққатли, аммо ватан учун курашда матонат ва жасорат керакда.

    Ҳа, айтмоқчи ревлуссия нима учун "Тарвуз инқилоби" дейилади тушунтириб қўяйлик.Чунки бу галги инқилоб тарвуз пишиғи вақтига бориб ёзнинг охирги ойларида бошланади.Бундан ташқари уммондаги кўприкка осилиб ўтаётган инқилобчилар катта тарвузни иккига бўлиб ярмини қозон каби бошга кийиб оладилар.Мабодо қўллари толиб кўприкдан сувга тушиб кетсалар бошларидаги тарвуз- қалпоқ остида тинч йўл билан уммондан ўтиб оладилар.У ёқда Каримиф одамлари сувда оқиб келаётган инқилобчиларни тарвузлар деб ўйлашади ва тарвуз қалпоқлилар эса қирғоққа етай деганда бошдан тарвузни олиб Каримиф одамларига:"Ассалому алайкум акалар, биз сизларниям, амалларингниям жудаям ҳурмат қиламиз.Бундан буён ака -ука бўлиб аҳил -иноқ бўламиз деб оқиб келдик у ёқлардан" дейишади.

    Аммо Каримиф одамлари:"Оқиб келганларинг яхши, аммо биз санларни тарвуз деб ўйлаб қирғоққача сузиб келгунингларча индамадик, қарасак ҳамманг кавак тарвуз бўлиб чиқдиларинг.Кавак тарвузлар эса қанчалар бизларни ҳурмат қилсаларда биз сендай тарвузполвонларни ҳурмат қилмаймизда", деб жавоб беришлари аниқ.Ундай ҳолда ревлуссиячилар бетни қаттиқ қилиб, "қайси аъзомизни истасангиз ўшани қурбон қиламиз", дея илжайишиб тураверадилар...

    Ҳозирча янги "Тарвуз ревлуссияси" плонлари шулар, яна гап чиқиб қолса албатта етказамиз, дея хуфёна инқилоб "даҳолари":Райимпул, Алайсин, Балайсин".

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz