Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.01.26
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Апрель » 13 » "Замондош"нинг жонли мулоқоти (5)
    12.02.06
    "Замондош"нинг жонли мулоқоти (5)
    Давр ва "даҳолар"

    ТАҲРИРИЯТ:Интеренет нашримизни  кузатиб бораётганларнинг истакларига кўра "Жонли мулоқот" рукнидаги кўрсатувлар матнини эълон қилиб боришни йўлга қўймоқдамиз.
    Яна шуни таъкидлаш лозимки, мухлислар жуда кўплаб мавзуларни  таклиф қилишмоқда ва биз уларнинг таклиф ҳамда илтимослари асосида ҳам имкон қадар дастурлар тайёрлашга ҳаракат қиламиз

    *    *    *


    Ассалому алайкум "Замондош"нинг азиз мухлислари.Кейинги мулоқотларимизни дунё ва Ўзбекистонга оид хабарлар оқими билан бошлаётган эдик.Бу гал эса ундай эмас.

    Сабаби, бизга келаётган мактублар, телефон қўнғироқлари   мазмунига кўра Ватандаги алғов далғовлару ҳамда ҳоҳ юрт ичида, ҳоҳ ташқарисида яшаётган миллатдошлар бошига тушаётган кўргуликлар янгилик бўлмай қолди.Нега бизнинг меҳнаткаш ҳалқ бу ҳолга тушди?Уларнинг сабаблари ҳақда мулоҳаза юритилса зеро келгусида бу ёшларга ибрат бўларди, деган таклифларни инобатга олдик.

    Дарҳақиқат, айтмайман деган билан гап айланиб яна ўша ўзаро ҳамжиҳатлик масаласига бориб тақалаверади.Мен билган  ўзини мухолифат даҳоси сановчи 3 - 4 та чол бор.Оқсоқоллар демаганимга улар хафа бўлишмаса керак.Чунки улар 70 ёшни қоралаб боришаётган бўлсада оқсоқол деган шарафли ва ҳурматли номга сазовор бўлишмади.

    Айтишларича бирининг боши лат еб ақли кирди чиқди дейишса, бошқа бирининг бели майиб бўлиб боши билан эмас кетига қараб ўй сурадиган бўлиб қолган дейишади.

    Улар гарчанд бирлари бошқаларини сиёсий мурда атасаларда аслида ҳар бирлари чириб битган сиёсий ахлатга аллақачон айланиб бўлганларини ўзлари билсалар ҳам билмаганликка оладилар.

    Таниқли ижодкор ва бизнессмен Адҳам Эшмонов билан суҳбатлармиздан  бирида  у ўзларини мухолифатнинг даҳоси сановчиларнинг ҳаммасига ҳайкал ўрнатиш керак, деб, айтганди.Дарвоқе шундай қилиш керак.Улар ҳайкалдан фарқ қилмайдилар.Аммо ҳайкалларнинг одамларга зиёни тегмайди.Биз айтаётган чол ҳайкалларнинг эса турган битгани халқ бошига зиёну заҳмат бўлиб ёғилмоқда.

    Айрим уларнинг изидан бораётган ўзи ёшу аммо устози чолларга қўшилиб букри тойчоқ каби эгри йўрғалаётган ёшроқлари эса қирчанғи домлабуваларининг дийдиёларини тарқатиш билан оввора- ю сарсон.

    Яна бир тоифа ёшроқман деганларни эса "мен не дейману қўбизим не дейди" деганларидек нима муносабат билан карнай сурнай чалгандай байрам шодиёналари бошлаб юборишганини Каримов ҳукуматидагилар англамаса иштифолик тортаётган ўзбекнинг оддий одамлари тушнишмайди.Шунга айтишган бўлса керакда "кимга тўй кимга аза" деб.

    Яна бир тоифа унсурлар эса яқинда кетига Каримовнинг туфлисидан тамға олиб, узоқ ўлкаларга қочгани ва яна ўша тепкини соғинган чоғи "Каримов отамдай мард ва доно яккаю ягона"   дея маддоҳликни бошлаб юборган.Нима ҳам дейсиз, бундайларга қараб туриб.Улар каби бевақт ақл ҳушдан айириб қўйма парвардигор дея илтижо қилиб тураверасизда.

    Бу кетишда Ўзбекистондаги аҳвол 20 йил орасида қанчалар залолат ботқоғига ботган эса яна у қанча давом этади ўша салбоёқ чоллару ҳамда ўшанақаларнинг шогирдлари  умрига боғлиққа ўхшаб қоляпи.

    Даҳоларнинг қай бири рост, қай бири норост эканини эса одамлар тушуна  олмай жиғибийрон.Арз қилай дейишса улар ким, идораси,  боши ким тайинсиз.Демак тайинсиз ташкилотларнинг тайинсизларининг тайинсиз фаолиятлари юзасидан арзнинг ҳам фойдаси йўқ.Тузган идора ё фирқалари улардан кечиб кетмаса ўзлари ўзларича дунёнинг энг донишманди деган тахтдан тушадиган эмаслар.

    Азиз Ватандошлар, айтаман дейилса ўзбекнинг шўри қуриганига сабаблару ва сабабкорлар кўп.Ва бу ҳақда келгусида яна кўп бор мулоқот қиламиз.

    Ҳозирча эса, мавзуни мухтасар айлаб уни  таниқли  сиёсатшунос ва адиб Жахонгир Мухаммаднинг мана бу шеъри билан якунламокчимиз.

    Тасодиф машъали- юксалди байроқ,
    Ҳилоли Византдан, юлдузлари сир.
    Талаб талвасаси-мадҳия сайроқ,
    Оломон мулкида занжирсиз асир.
    Мустақил байроқ йўқ “мустақил” хонда,

    Ўзбекистонда.

    Кимлар нутқ ёздилар, ким ўқиб берди,
    Сўзнинг зулфи зари мосланди унга.
    Овозлар ўчдию сукут гул терди,
    Жимжитлик хос эрур ахир бу тунга.
    Қўрқув-шайтон лайн ҳукмрон жонда,

    Ўзбекистонда.

    Қулнинг тегирмони сувсиз айланди,
    Ақли ўроқларнинг боши ўроқда.
    Сайловда шер эмас, тулки сайланди,
    Ватан севганларнинг умри сўроқда.
    Аҳволинг англамас биров бу онда,

    Ўзбекистонда.

    Уйда дардинг айтсанг, девор ёзади,
    Бир томчи тўкилса қоғоз бўялар.
    Зиндонда эр йигит ёниб, тўзади,
    Дўстинга сим қоқсанг бўҳтон жўялар.
    Ҳатто айғоқчи бор гунг телефонда,

    Ўзбекистонда.

    Юртбоши миллати иллат аслида,
    Миллат заковати қорнига кўчган.
    Дунё фотиҳлари ўтган наслида,
    Бугун хотирадан ҳаммаси ўчган.
    Ҳаёт-нон, қувонч-нон, озодлик нонда,

    Ўзбекистонда.

    Бизни тинглаганингиз учун ташаккур.Омон булинг азизлар.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz