Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.33.25
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Апрель » 14 » Шеърият
    00.35.57
    Шеърият
    Бас энди...

    Шу ҳам юмушмикан тунлари бедор,
    Туннинг тиззаларин қучиб ўтирсанг.
    Ойнинг сочин силаб,йўқ пешонасин,
    Йўқ ҳолин авайлаб ўпиб ўтирсанг.

    Шу ҳам юмушмикан йигит кишига,
    Сўзларни бир-бирига боғлаш ўйини.
    Бир ширин сўз учун жонингни тикиб,
    Томоша айламоқ ҳижрон тўйини.

    Малакнинг кўзлари мунг тўла маъюс,
    Сендан кутар ёлғон ваъдаларингни.
    Ҳеч бўлмаса алдаб айтиб қўйсанг бас,
    Кутмаган эсангда кутганларингни.

    Юрагинг четида армон уйчаси,
    Ёлғонларга тўлиб,тошиб ётибди.
    Кўнглим қаср дейсан,чорлаб малакни,
    У чинмикан,дея шошиб келаётибди.

    Эҳ,хўрсиниб қўясан алдаб ўзингни,
    Биласан бу дунё асли бевафо.
    Аммо малак кўнгли оғримасин,деб,
    Сени севаман,деб алдаб қўясан.

    Малак шод,кўзлари кула бошлайди,
    Қувонч,бахт,дегани шу дер энтикиб.
    Кўп ўтмай сочларин юла бошлайди,
    Барибир ёлғонингни кутар кўз тикиб.

    Энди у ҳам сендай ёлғонга тутқун,
    Ҳаққа ёлборади бўлайин,деб ҳур.
    Шу ҳам юмушмикан,сўзга гадолик,
    Бас энди менингда ҳаққадир кетгум.

    Шу ҳам юмушмикан тунлари бедор,
    Туннинг тиззаларин қучиб ўтирсанг...

    Ризо Обид.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz