Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.06.17
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Апрель » 15 » Замонавий адабиётни ўрганамиз
    14.29.36
    Замонавий адабиётни ўрганамиз
    Жаҳонгир МУҲАММАД

    ИАК
    Ҳужжатли РОМАН
    Таниқли сиёсат арбоби ва адиб Жаҳонгир МУҲАММАД  ХХ аср охири ва XXI аср бошида ўзбек тарихий романчилигининг янги мактабига асос солди.

    Илмий ишлар билан машғул олим ғоят банд бўлишига қарамай  аниқ далил ва исботлар асосидаги тарихий ҳужжатли романни ҳам моҳирона янги адабий   услубда  тақдим этиши унинг фавқулодда иқтидор соҳиби эканлигидан далолатдир.

    Тарихий ҳужжатли романда адиб   энг асосийси ҳукумат тепасидаги биринчи рақамли диктаторнинг кирдикорларини шундай моҳирлик билан очиб берадики, айрим хронологик китобларни хушламайдиган ўқувчилар ҳам унинг асарини иштиёқ билан мутоала қила бошлашлари аниқ.

    Албатта қисқагина кириш сўзи билан бутун бошли тарихий романга етарлича баҳо бериш қийин.Шу боис ҳам уни бобма боб саҳифаларимизда эълон қилиб бормоқчимиз.

    Марҳамат, ХХI асрнинг яна бир дурдона асаридан баҳраманд бўлиб, замонавий адабиётни ўрганинг.

    Ризо Обид,
    "Замондош"  муҳаррири.

    1. КИРИШ

    Айтиш керакки, бу китобни “Қувғин” романидан олдин қоралагандим. Бутун воқеаликни ифодалаш ва зулм характерини очиш ҳамда ўқувчига етиб боришини қулайлаштириш мақсадида бадиий йўлни танлагандим. Аммо “Қувғин” эълон қилингандан бери жуда кўп саволлар оламан ва кўпчилик воқеалар ростдан ҳам бўлганми, китобдаги фалончи ҳаётдаги фалончими, деб сўрашади.

    Маълумки, Ўзбекистоннинг Ислом Каримов давридаги асл тарихи устидан қора чапланиб, унинг ўрнига ёлғон тарих ёзилди. Воқеалар мутлоқ бузиб кўрсатилди. Хоинлар қаҳрамонга, қаҳрамонлар хоинга айлантирилди

    Шуларни эътиборга олган ҳолда ва бадиий асар четида қолган ҳужжатларни қайта кўздан кечирган вазиятда “ИАК” ҳужжатли романини ёздим.

    Бу ерда асосан тарихни, яъни бўлган воқеаларни ўз ҳолича кўчиришга уриндим.Тарих ўлмаслигини кўрсатишга ҳаракат қилдим. Зулмнинг илдизи ва асл қиёфасини бор ҳолича чизишга уриндим. Ҳар биримиз ана шундай кўрганларимизни ва билганларимизни ёзсак, тарихни тиклаган бўламиз. Мен бўш қолдирган жойларни мен билан бирга бу воқеаларга гувоҳ бўлганлар тўлдиришар, деган умидим ҳам бор.

    2.ТАРЖИМАИ ҲОЛ

    Исми ва шарифи: Ислом Абдуғаниевич Каримов.

    Туғилган вақти: 1938 йил, 30 Январ.

    Туғилган жойи: Самарқанд шаҳри.

    Оилавий аҳволи ва оиласининг таркиби:икки марта уйланган.

    Расман эълон этилмаган маълумотларга кўра Ислом Каримовнинг биринчи хотинидан Петр исмли ўгли бор.

    Иккинчиси билан, яъни Татяна Акбаровна Каримова билан яшайди. Қизлари-Гулнора ва Лола. Гулнора Каримова Америка фуқароси Мансур Мақсудийга турмушга чиққан ва 2002 йилда ажралган. Икки боласи бор: Ислом ва Иймон.

    Миллати: аслида тожик, расмиятда ўзбек.

    Она тили:тожик. Лекин рус тилида ҳам она тили каби гаплашади.

    Кейинчалик ўрганган тили: ўзбек.

    Маълумоти ва мутахассислиги: Ўрта Осиё политехника институтининг инженер-механиклик факултетини 1960 йилда битирган. Тошкент халқ хжалиги институтининг иқтисод бўлимини 1967 йилда битиргани ҳақида дипломга эга. Норасмий маълумотларга кўра бу дипломни ўқимасдан олган. Текширишнинг иложи йўқ, чунки билим даргоҳининг ўша йиллардаги архивига сирли равишда ўт кетган..

    Президентлик даврида иқтисод фанлари доктори ва Ўзбекистон фанлар академиясининг ҳамда Россиядаги бир қатор академияларнинг аъзоси бўлган.

    Хизмат пиллапоялари: (Расмий эълон қилинган маълумотларга кўра)

    1960 – Тошкент қишлоқ хўжалик машинасозлиги заводида мастер ёрдамчиси, мастер, технолог.

    1961–1966 – инженер, Тошкент авиасозлик бирлашмасида инженер-конструктор..

    1966–1983 – Ўзбекистон ССР давлат планлаштириш қўмитасининг бўлимида бош мутахассис, қўмита раисининг ёрдамчиси, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи, қўмита раисининг биринчи ўринбосари.

    1983–1986 – Ўзбекистон ССР Молия вазири.

    1986 – Ўзбекистон давлат планлаштириш қўмитасининг раиси, Бош вазир ўринбосари.

    1986–1989 –Ўзбекистон Компартияси Қашқадарё вилоят қўмитасининг биринчи котиби.

    1989–1991 –Ўзбекистон Компартияси МК Биринчи котиби.

    1990–1991 – КПСС МК аъзоси, КПСС МК Сиёсий Бюросининг аъзоси.

    1990 йил 24 Март – Ўзбекистон Олий Кенгашининг сессиясида Ўзбекистон президенти этиб сайланди.

    1991 йил 29 декабрда – умумхалқ сайловида президент этиб сайланди.

    1995 йил 26 Март куни президентлик муддати референдум йўли билан 2000 йилга қадар узайтирилди.

    2000 йил 2 Январда такрор президентликка сайланди, деб эълон қилинди.

    2002 йилда референдум йўли билан президентлик даври етти йилга узайтирилди ва унинг 2007 йилга қадар тахтда қолиши кафолатланди.

    Мукофотлари: Меҳнат қизил Байроқ ордени ва Халқлар дўстлиги ордени ( СССР пайтида олган), Ўзбекистон Қаҳрамони биринчи рақамли олтин медали билан( Президентлиги даврида таъсис этган ва биринчисини ўзи олган), Мустақиллик ордени ва Президентлиги даврида таъсис этган ва ўзи олган орденлари, биринчи даражали Рус православ Черкови ордени ва бошқа бир қатор хорижий давлатлар мукофотлари, Мисрдаги Ал Аҳзар университетининг профессори унвонини олган.

    Асарлари: 10; 12 томлик тўпламлар.( Бошқалар ёзиб у ўқиб берган нутқлар ва бошқалар ёзиб унинг номи билан нашр этилган асарлардан иборат).

    Севган спорт тури теннис ўйини.

    Бошқарув усули: ленинча коммунистик бошқарув усули.

    Бошқарувдаги маҳорат майдони: “Ҳаммани бир-бирига душман қилиб қўй ва бошқар!”, усули.

    Истаги: тарихда иккинчи эмас, биринчи “Амир Темур” бўлиб қолиш.

    (Давом этади)
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz