Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.10.27
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Апрель » 17 » МУЛОҲАЗА
    00.44.07
    МУЛОҲАЗА
    Муроса-ю мадора

    Ўзбекларда ажойиб мақоллар, нақллару иборалар ғоят кўп.Шулардан бири "муроса-ю мадора" калимаси кўп ишлатилади.Хўш, шу сўз бирикмасида назарда тутилган жиҳат жамиятга, бундай олиб қаралса одамларга нечоғли нафли?

    Бу гал шу мавзу атрофида сўз юритмоқчимиз.Ҳаётда кўп бор синовлардан ўтган ўзбекона ўша муроса-ю мадорага  ўрнидан ташқари ҳолларда ҳам кенг жой берилгани боис бугун ўзбек жамияти таназзулга учрамадимикан, деб ўйлаб қоласан киши.

    Тўғри , бир танишим айтмоқчи ўзини елкасидан қанот униб чиқаётган фаришта фаҳмлай бошлаган ҳафтафаҳмларни мустасно этган ҳолда "беайб Парвардигорнинг ўзи" дейилганини англайдиганлар билан бу борада фикр алмашиш мумкин холос.Аксинча бирининг камчилигини айтса бошқа бири ҳақоратларни ёғдира туриб:" дўстим ҳақ гап айтяпман , ёқмаяпти-я" деганлар одамзот рўйхатидаги жонзотлар холос.

    Демак, матал экан ё нақл эканда дея унга кўр -кўрона амал қилиш керак дейиш  ҳар доим ҳам тўғри бўлавермайди чамаси.Мана шу муроса-ю мадорани қаранг: ўзбекчиликда бу нақл шу қадар оммавийлашдики, натижада жиноятни кўриб туриб ҳам уни кўрмасликка олиш муроса-ю мадора нақли билан оқлана бошланди.

    Анча вақтлардан буён кузатувларимдан яна бир хулоса келиб чиқаётгандай назаримда.

    Масалан ҳақ сўзни айтишдан қочиб муроса-ю мадора учун бирлашаётган ёлғончи олчоқлар тўдалари пайдо бўла бошлади.Бу эса жамият учун ғоят хавфли.Чунки бундай тўда ўз ортидан саводсизлар подасини эргаштириб инсоний қадриятларни топташи, жамиятдаги барқарорликни беқарор йўналишга буришлари мумкин.Ундайларнинг ғаразли муроса-ю мадораси бошқаларнинг самимий муросасини бузиши мумкин.

    Юқоридаги мулоҳазалардан шу нарса маълум бўляптики, демак муросани ким ва нима учун, қандай ҳолларда қўлланиши билан ижобий ё салбий ҳолат юзага келиши мумкин экан.Шу боис ҳам  ноҳақлик, зулм билан муроса-ю мадора учун бирлашиш ё юзлашиш бу жамиятга душманлик эканини англаш лозим.


    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz