Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.31.01
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Апрель » 19 » Жонли мулоқот
    00.34.15
    Жонли мулоқот
    Ўзбекнинг  армонлари лим лим...


    Ким айтганди йиғлагин -а дардинг енгил бўлади,
    Йиғлама  қўй деган биров ғанимларинг кулади.
    Қайси бири  ҳақ айтганди  гоҳо ўйлаб қоламан,
    Мен  ҳам ахир оқ сут эмган хомгина бир боламан.

    Яратганнинг  измидаман  гуноҳларим бир талай,
    Ҳамма каби осий банда одамзотман ҳарқалай.
    Шундай экан гоҳо йиғлаб, гоҳо кулиб тураман,
    Дўстми  душман барчасига умр тилаб юраман.

    Баъзан эса ўй сураман,  жимжит шовқин суронман,
    Гоҳо эса тўзон ичра  гўё   қуюн  бўронман...
    Осмондамас заминдаги асли гардман, тупроқман,
    Юрагида  дардлар  тўла  ўзбек  деган армонман...

    Ассалому алайкум азиз "Замондош" мухлислари, муҳтарам Ватандошлар!

    Тинглаганингиз шеърий мисраларда айтилгандай бугун ўзбекнинг армонлари лим -лим.Армонлардан тўкилаётган мўл -мўл кўзёшлар эса бугун бўлмаса эрта зулмни оқизиб кетишига шубҳа йўқ.Аммо бу ҳолни кўриб туриб ҳам унга бефарқ ҳукуматнинг кўзи аллақачон асо тутган сўқир каби кўчага кирган.

    Каримов ҳукуматинингку оддий фуқаролар ҳолини сўрмай қўйгани бугун ё кеча бошлангани йўқ. Айрим мавжуд тизимга қаршиман деганларчи?

    Кейинги кезларда бир ҳолатга ҳеч эътибор бердингизми?Яъни Ўзбекистонда демократия учун, инсон ҳақлари учун ундоқ қилдигов, бундоқ қилдигов дея кўкрагига муштлайдиганлар кўпайиб кетди.Ана энди ўша биз натижасини кўрмаган миннатли тоғ яратганларнинг тоғлари қани, деган саволни бериб кўрайликчи не садо ё жавоб оларкинмиз?

    Ҳа, ҳолва- ҳолва деган билан оғиз чучимагани каби жамият ривожи учун амалий натижа берувчи ярқ этган фаоляит афсуски кўзга ташланмайди.

    Азиз ватандошлар энди эътиборингизни шу кунларда долзарб бўлган яна бир бошқа мавзуга қаратмоқчимиз.Бу мавзу оммавий ахборот воситалари мавзусидир.

    Шу кунларда бир танишим қўнғироқ қилиб, яна бир диний интернет нашри пайдо бўлди,уларнинг кўпайгани яхши, аммо бу галгисида "сохта муллалар" уя қурди, деб қолди.

    Диний мавзуда дин бўйича мутахассис, олиму уламолар фикр мулоҳаза юритсалар дуруст бўларди албатта.Аммо айримлар ўзларининг даққи ғояларини ҳозирги замон кишиларига тиқиштиришга уринишлари энсани қотиради холос.Ўз йўли, фикрига эга эмаслар эса уларнинг сафсатасига учаётганлари ачинарли холос, дейди суҳбатдошим.

    Энди "яна бир интернет нашри..." дея бошланган жумлага диққат қилсак. Дарвоқе, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ошкора демократик фикр юритиш имкони бўлмагани боис асосан муҳожиротдаги мустақил журналистлар ўз фаолиятларини интернет тармоқларига кўчиришган.

    Бу билан интернет одамларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондирувчи етакчи алоқа тармоқларидан бирига айланиб бормоқда.Аммо унинг , яъни интернет тармоқлари майдонини ғараз мақсадларда банд этаётганлар ҳам кўпайиб бормоқда.Уларнинг хавфли томони шундаки, кўп ҳолларда бақириб айтилган ёлғону алдовларга оддий одамлар ишониб қолишяпти.Албатта ишонувчан кишиларни чалғитиш бу жиноят билан баравар, аммо кўп бор айтилгандай рост калишини ўнглагунча ёлғон етти маҳаллани кезишга улгуриб бўлаётгани ташвишлидир.

    Интернетда устамонларга айланганларнинг у ё бу фирибгарликлари ҳақида тўхталаман десангиз уларнинг турлари шу қадар кўпки санаб адоғига етиш қийин.Яхшиси ўзингиз билган тўғри йўлдан сира чалғиманг.

    Биз эса бошлаганимиз юқоридаги мавзуларда яна суҳбатлар қурамиз.Сиз азизларнинг эса бу борадаги фикр мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз.

    Бизни тинглаганингиз учун ташаккур.Яна дийдорлашгунча омон бўлинг!

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz