Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.38.12
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Апрель » 21 » "ТУРОНЗАМИН" хабари
    16.19.58
    "ТУРОНЗАМИН" хабари
    Юсуф Жуманинг оиласи Америкада

    Ўзбек халқининг қаҳрамон шоири Юсуф Жуманинг умр йўлдоши ва фарзандлари ўзлари қувғинда бўлган Қозоғистондан бугун БМТнинг Қочқинлар комиссарлиги орқали Америкага келдилар. Улар дастлаб Нью Йорка келдилар ва уларни кутиб олганлар билан бирга АҚШнинг марказий штатларидан бирига  томон йўл олдилар.
    -Биз Америкага фақат битта мақсад билан келдик,-деди Гулнора Олтиева.- У ҳам бўлса Юсуф акамнинг озод бўлишлари учун нимадир  қилиш. Бу ерда׃

    -Оқ уй ва Конгрес ёнида узлуксиз намойишлар ўтказиш,

    -барча сенаторлар ва конгресменлар билан учрашиб миллатнинг шоирини нима куйга солишганини тушунтириш,

    -фарзандларим билан бориб Президент Барак Обама ва Давлат котибаси Ҳиллари Клинтон билан учрашиб Ислом Каримовнинг жаллодлиги ҳақида уларни огоҳ этиш каби режаларимиз бор.

    Норозилик намойишларини Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси олдида бошлаб, БМТ қароргоҳида ҳам давом эттирамиз. Юсуф акамни озод қилишмагунча намойишларимиз давом этади.

    Шоирнинг умр йўлдоши А мерикага бир қанча видеотасмалар ҳам олиб келди. Бу видеотасмаларда Ўзбекистон қамоқхонларида шоир Юсуф Жума оғир қийноқларга солингани ҳақида собиқ маҳбусларнинг ҳикоялари акс этган лавҳалар бор.

    Б. Холиқназар.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz