Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 01.51.49
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Апрель » 22 » Замондошлар ижодидан
    00.38.38
    Замондошлар ижодидан
    Адҳам Эшмонов Нақшбандий

    Мен етим  эмас эдим!


    Азизларим, бу  бевафо дунёда биз фарзандлар  Отажонларимиз ва Онажонларимизнинг  буюк хизматлари эвазига лойиқ  хизмат эта олмадик. Бешикларимиз бошида бир  тунлик, бедор кечаларининг ҳам  хизматин қайтара олмадик. Мурғак,  бир парча   этдан авайлаб, асраб , ўзлари емасдан - едириб, киймасдан - кийдириб, таълим- тарбия этиб, вояга етқазганликларининг ҳам

    қадр- қийматига   арзигулик хизмат эта олмадик!

    Йиллар утиб  бизлар ҳам ота , она бўлдик, эндигина Отажонларимиз,

    Онажонларимизнинг буюк хизматларининг нақадар бебаҳо эканлигини   англай бошладик десам хато бўлмасдир!

     Қуйидаги  машқлар ватандан йироқда, 1983 йилнинг 17-20 декабрида битилган. Орадан йиллар утишига қарамасдан хотирамда  сақланиб келмоқда. Негаким ушбу машқлар битилган замон  мен етим  эмас эдим.

     Ҳаёт-мамотин фидокорлик ва  беқиёс матонат ила фарзандларига бахшида  этган  Отажонларимиз, Онажонларимиз хотирасига бағишлайман!


     ОТАЖОН

     Ахир сиз эдингиз, азиз отажон!

    Қўлимдан  ушлабон илк бора мени

    Севиниб тета-поя қилдирган бир он,

    Той-той дея бўлган минг дармон.

     
    Ахир сиз эдингиз, азиз отажон!

    Шошиб суринганим кўриб ногоҳон

    Малакдек таянчу, ҳам бўлган қурбон

    Қучиб  кўкси узра койиган бир он.

     
    Ахир сиз эдингиз, азиз отажон!

    Менинг ғалабамга қувонган ҳар он.

    Ахир сиз эдингиз, азиз отажон,

    Мағлуб булгандаса чеккан оҳ,фиғон.

     
    Ахир сиз эдингиз, азиз отажон!

    Сафарга мен отланган замон,

    Ғурур   ила зимдан боқибон

    Омад тилаб қолган  бир жаҳон.

    ОНАЖОН


     
    Баъзан шўхлик қилиб ортиқча

    Қалбингизга солиб ғулғула

    Кечалар оромингиз бузганим учун

    Тиз чўкиб минг бора сўрайман узр!

     
    Баъзан бахт қидириб, отланиб йўлга

    Шоҳсупада кўз ёшила сизни қолдириб,

    Узоқ хат хабарсиз қўйганим учун

    Тиз чўкиб минг бора сўрайман узр!

     
    Баъзан дийдоримни соғиниб, қумсаб

    Дилингиз чекканда нолаю фиғон,

    Мен сўқир юрагим сезмагани чун

    Тиз чўкиб минг бора сўрайман узр!

     
    Баъзан юрагингиз тўлиб ўкинчга

    Фарзандим дея, ёш тўкканингиз чун

    Ҳамда оғирингиз қилмайин енгил

    Бемавруд белингиз букканим учун

    Тиз чўкиб минг бора сўрайман узр!

     А.Эшмонов (Нақшбандий)
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz