Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.34.34
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Апрель » 24 » ОАВ
    12.06.44
    ОАВ
    "Озодлик" мухбири  ўзбек мардикорларини сотиб қўйди

    Ақлинг бўлатуриб, фаросатинг бўлмаса – бу айтарлик устунлик эмас: соатнинг қиммати ҳам тез юришида эмас, тўғри юришида.

    Р. Браунинг.


    Танишларимдан бири телефон қилиб, куюнган кўйи ўз сўзларини файласуф олим Браунингнинг юқоридаги ҳикматли жумласи билан бошлади.Унинг одати шундай: аввал суҳбатнинг даромади учун унинг моҳиятини англатувчи бир ҳикоятми ё ривоятми айтади -да сўнг воқеликка муносабат билдиради.Бу гал ҳам шундай бўлди.

    Маҳмаданалик бу ақллилик эмас, гап экан деб гўё ўзича аравани қуруқ олиб қочаётганлар кимга хизмат қилаётганлари аллақачон маълум бўлган.

     "Озодлик" ўзбек шўъбасидаги сўзамоллар аксарият "қовун туширгучи" хабарлари билан ўзбек расмий идораларидагиларни огоҳлантирувчи "сигнал" бераётгандай гўё.

    Масалан,"Озодлик"нинг  "Ўзбек мардикорлари қайтмоқда" номли тасвирли хабарида (http://www.ozodlik.org/video/1352.html) Чехиядан 151 нафар мардикор текин чипта -ю ҳар бири 500 евро миқдорида пул олиб Ўзбекистонга қайтаётганини маълум қилади.

     Ўзбекистон кучишлатар тизимидагилар   хабарни эшитгач "сичқон пойлаган мушукдай" пусиб туришмайди ва уларни сотиб қўйган "озодлик"чиларга ўз "ўлжалари"нинг нафақат хабарини, балки юзини -да яққол кўрсатиб қўйганлари учун миннатдорчилик изҳор этишмайди деб айтингчи?

    Суҳбатдошимнинг бу саволини тинглагач :ҳа, у сўзини Браунингнинг юқоридаги ҳикмати билан бежиз бошламаган экан деб қўйдим....

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz