Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 11.47.35
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Апрель » 27 » Жонли мулоқот
    01.43.49
    Жонли мулоқот
    Ҳар баҳор ҳам шу бўлар такрор...

    Ассалому алайкум муҳтарам Ватандошлар, "Замондош"нинг азиз мухлислари.

    Бесабаб ҳеч бир нарса ёҳуд ҳодисот рўй бермайди.Яъни азалдан маълум бўлган йўқдан бор ва аксинча бордан йўқ бўлмайди дейилган ҳикматдагидай.

    Аммо Ўзбекистондаги диктатура эса юқоридаги ҳикматнида савол остида қолдирмоқда.Чунки Каримов режими бордан йўқ қилишнинг минглаб усулларини тадбиқ этмоқдаки дунё диктаторлари лол қолишмоқда.

    Эгри ўтирсанг ҳам тўғри сўзла дейилган матал аллақачон мазмун моҳиятини йўқотгандай гўё.Чунки Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларику аллақачон ёлғон тўқиш машқига зўр бериб, кўнгилочар майнавозчиликни авж олдиришаётгани маълум.

    Аммо хориждаги демократик давлатлар ҳисобидан маош олиб, демократияни ёйинлаштириш вазифасини олганларчи?

    Бири Ўзбекистон диктатори маддоҳини улуғлаб соатлаб махсус двстур тайёрласа, бошқа бири диктатор болаларининг рекламасини қиздирмоқда.Буни қандай баҳолаш керак?

    Майли бу саволга жавобни уларнинг мабодо бор бўлса виждонларига ҳавола этайликда, улардан ҳам баттар бўлганлар хусусида мулоҳазаларимизни давом эттирсак.

    Бизни кузатиб бораётганлардан хайриҳоҳлик билдирилган мактублару хабарлар , турли таклифлар билан бир қаторда айримлардан бироз гина оҳангидаги хатлар ҳам келяпти.Уларни айримлар деганимиз боиси шуки гинадорларнинг исми шарифининг тайни йўқ. Хафа бўлганлар , мухолифбошларнинг айримлари деганда фалончи фалончиларни назарда тутгансиз.Улар ҳеч бир нафи тегадиган иш қилишмаганми, дея савол беришади.

    Ўша отсизларга яна бир бор айтмоқчимизки, ким нима эккан бўлса ўшанинг мевасини олади, мош тиккан мош олади, тош тиккан тошини.Шундай экан мухолифатга даҳолик даъвосидаги айримларни ҳалику танқид қилганимизга жириллашаётган экан, Каримов билан бир қаторда жиноятлари учун жавоб беришга бугун бўлмаса келажакда мажбур қилинадилар.Демак ундайлар ҳақда сўз айтарканмиз, нимаики айтилса яратганнинг иродаси биландир.

    Ахир ўша мухолифбошларнинг ўзлари эмасми мавжуд диктатура режимини илдиз отишига бош сабабчилар?Агар улар ўзларига қўшиб бошқа одамларниям алдашмаганда бугунги кунга тушилмасмиди.

    Шунинг учун ҳам яна такрор айтишимиз мумкинки, ҳали ҳеч нарса демадик, аммо огоҳ бўлинг, ўзингизнинг кулфат шўрвангиз ўзингизнинг бошингизга тўкилишини кутинг ва бунга ғоят оз вақт қолди.

    Мухолифбошман дея бошемалик билан ўзлаштирган миллионларингизни қусиш пайти келади албатта, деб айтиб қўйишни фарз биламиз.

    Бугун ўзбек халқи қанчалик зулм азобини тортаётган эса Каримов ва у бошида турган ҳамма ҳукумат ялоқхўрлари -ю ва айрим мухолифбошлар ҳам бу ҳолатга теппа тенг масъулдирлар.

    Истайдиларми ё йўқ мухолифбошликка даъвогарлардан айримларининг бугунги аҳволи ҳақида яна икки оғиз сўз айтсак.

    Атрофда рўй бераётган воқеа ҳодисотларга холис ва ростгўйлик билан муносабатда бўлиш керак дея жар соладиганлар кўп.Ҳалиги машхур қўшиқда айтилгандай "ҳар баҳор ҳам шу бўлар такрор" дейилгандай Каримов ҳукуматига гўё мухолифатдаман, ўзим эса лидерман деганларнинг айримларида сиёсий савод қуриб бораётган бойчечакни эслатади.

    Юқорида айтган фикримга исбот тариқасида бир мисол келтиришим мумкин.Аҳёнда бир у ё бу тайинсиз ташкилотнинг тайинсиз раҳбари билан гўё сиёсат ҳақида суҳбат уюштириб турадиган биттасининг қораламасини ўқиб қолдим.

    Суҳбатдошига савол бераётган саводсиз унга жавоб бераётган ҳам саводсиз.Нега десангиз саволни қаранг:Ҳаракатингиз ҳокимиятга келишига ишонасизми, дея сўраса наригиси эса :албатта бизнинг ҳаракат ҳокимиятга келади, деб қўяди.

    Ана энди холисона айтингчи ҳокимиятга фақат сиёсий фирқаларгина келиши мумкинку , ҳар қанақа ҳаракатлар эмас ахир тўғрими?.Буни холис айтсангиз у саводсизлар сизни худди Каримов каби ўзига душман сайлаб олади.

    Сал аввалроқ "Ҳар баҳор ҳам шу бўлар такрор" деб айтдим.Дарвоқе, ҳеч эътибор бердингизми, ҳар баҳор фасли бошланиши олдидан гўё ҳукуматга мухолифбошу ва унинг атрофидаги айримлар бирлашиш ҳақида ташвиқоту ё бирор бир янги ташкилот тузиш тўғрисида ғимир ғимирни бошлаб қолишади.Орадан оз вақт ўтмай у ташкилот сувга чўккан тошдай зим бўлиб кетади.Аҳвол эса "бояги бояги бойхўжанинг таёғи " деганларидай Каримов режими фойдасига ҳал бўлиб кетаверади.Бу ўша диктатуранинг "парчала бошқар" дейилган темир қоидасидир.

    Қиссадан ҳисса шуки одамларни йигирма йилдан буён лаққиллатиб турли гранту имтиёзларни ўпқонига ютиб яна "туя кўрдингми" деса "йўқ, бўталоқ ҳам кўрмадим" деган сохта демократу сохта ҳуқуқбонларни танқид қилмай кимни танқид қилиш керак айтингчи?

    Ҳа, бу савол яна кимларнингдир афтларини бужмайтириши турган гап.Бизга эса уларнинг афтлари буришиши эмас ўзбек халқининг бугунги аҳволи муҳимдир.
    Ўзбекнинг буюк шоири , ҳамон зулм зиндонида қолаётган Юсуф Жума айтгандай халқнинг аҳволи афсуски ҳавас қилгулик эмас.Зеро:

    Халқ билан бир йўлда ҳамқадам бўлсам

    Эл аро бўлармиш обрўм зиёда.

    Гуноҳку элдек шох пойида ўлсам

    Осийлик улусдек юрсам риёда.

    Шер обрў олай деб пода ичида

    Серкага эргашмас зинҳор ба зинҳор.

    Обрў деб аҳли хар лода ичида

    Мочага эргашиб юрмаску шунқор.

    Итлар орасида топай деб обрў

    Йўлбарс бўладими сакка ҳамқадам.

    Арслон мор элда обрўйим асру

    Бўлсин деб бўлсинми морларга ҳамдам.

    Иззатми иззатсиз пода иззати,

    Обрўми обрўсиз харлар обрўйи.

    Ҳурматми ҳурматсиз итлар ҳурмати

    Обрўми обрўсиз морлар обрўси.

    Обрўсиз бўлсам ҳам, ёлғиз бўлсам ҳам

    Халқнинг эмас, ҳақнинг йўлидан кетай.

    Майли тош отсинлар шаънимга хуррам

    Обрўсиз қавмнинг обрўсин нетай ?!

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz