Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 11.47.30
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Апрель » 28 » Эркин фикр
    14.50.59
    Эркин фикр
    Қайси қоида- ю қонунларни айтяпсиз?

    Мухолифат, инсон ҳақлари ҳимоячиси титулларини қўйиб бир нималар ёзадиганларни камдан- кам ўқийман.Аслида ўқийман дейишим ҳам нотўғри, чунки уларга бироз кўз югуртираман холос.

    Нега ўқимайсан,  ахир улардан бир нима ўрганиш мумкинку дейишингиз мумкин.Ҳа, ўрганиш мумкин.Аммо афсуски кўпроқ салбий жиҳатларни ўрганиш мумкин.Масалан, бир бировини кулга белаб косовга санчишни.

    Буниси ҳам майли.Улар тўрттаси бирлашамиз деса, албатта тўртта бузғунчиси чиқиши аниқ.Менимча ўзини мухолифатчи ё ҳуқуқбон атовчиларнинг шахсий ғаразлари шу қадар чуқурилдиз  отганки то қиёматгача унинг илдизи қуримаса керак.

    Яқинда яна бир ўзича даҳо ҳуқуқбоннинг "илмий иши"га кўзим тушиб қолди.У ўз ёзғуларида Ўзбекистон қонунлари ишламаётганидан ёзғиради.Гўё улар унинг танқидий хулосасидан кейин ғириллаб ишлаб кетадигандай.Шу ўринда у каби ҳуқуқбонлардан:"ҳой, саломат бўлгур  валломат, Ўзбекистонда қайси қоида ё қонун қай маҳалда ишлагандики энди ишласин" деб сўрагим келади.Лекин улар бу саволни олгач тескари тўнларини кийиб, типратикандай ҳурпайиб олишади.

    Биттасининг шунчаки кимлигини озгина таржимаи ҳолини келтириб мақола ёзгандим, хайрият асли кимлигини билдириб юз кўрмас бўлиб кетди.Яқинда эса қани нима дер экан деб тахаллус билан мақтаганнамо хабарча ёзувдим, бечора узундан узоқ миннатдорчилик изҳор этиб, икки гапининг бирида "узрчи узр" дея жавоб ёзди.

    Ҳа, айтаман деса гап кўп.Лекин у мутаҳҳамлар одамларни яна қанча лаққиллатиб юришади ана шуниси ташвишли холос.

    А.Юсупов.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz