Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.27.03
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Апрель » 29 » Ярми ҳазил, ярми чин
    13.16.11
    Ярми ҳазил, ярми чин
    От миниб Парижга саёҳат...

    Ўзбекистонда Рустам Ҳамроқулов деган қизиқчи бўларди.У Наманган вилоятининг Поп тумани Санг қишлоғидан чиққан энг иқтидорли санъаткорлардан бири эди.Умри қисқа экан навқирон ёшида автоҳалокат туфайли оламдан ўтган.

    Дарвоқе унинг фарзанди Самандар  бугунги кунда замонавий қўшиқчиликда машҳур.

    Ҳозир биз ота -боланинг санъат йўллари ҳақда тўхталмоқчи эмасмиз.Аввал бошда қизиқчини эслаганимиз боиси шуки унинг ичакузди ҳангомалари кўп эди.Масалан ўшалардан бири ақли ноқисроқлардан олинган иншо ҳақда.Уни қизиқчи бундай айтиб берганди:

    "Бир куни ақли ноқисроқлар ўқийдиган мактабнинг она тили ва адабиёт ўқитувчиси ўз ўқувчиларидан бир эркин мавзуда иншо ёздириб кўрайчи,  булар қандай фикрлайди экан, дея синов бошлабди.Ақли ноқисларнинг ҳар бирига дафтар тарқатиб, қўлига қалам тутқазиб истаган мавзунгизда иншо битинг дея топшириқ берибди.

    Улар иншо битишаётган кез домла уларни кузатиб турибди.Ақли ноқисларнинг бари домла яна бир нима дермикан,  дея анқайишиб ўтирганмишу  биттаси мукка тушиб тинмай дафтарга бир нималарни ёзармиш денг.Домлани у ақли ноқис нималар иншо этаётгани ғоят қизиқтириб қўйибди.Ҳамма ёзган иншосини топшириб бўлгач анча вақт ўтиб, охирида ҳалиги узоқ иншо этган ҳам дафтарини ўқитувчига келтирибди.Домла азбаройи қизиққанидан шошиб- пишиб дафтарни очиб ўқий бошлабди.Иншо мавзусини "От миниб Парижга йўл олдим" деб қўйибди.Ҳов бу қизиқку, дея домла иншони ўқишда давом этибди."Такаранг- такаранг -такаранг -такаранг-такаранг..."Ўн икки варақли дафтарнинг ҳамма саҳифасида "такаранг -такаранг- такаранг..." дея ёзилиб охирида бир жумла "От миниб Парижга етиб келдим" деб якунланибди денг.

    Домла ақли ноқис ўқувчисини яна бир синай дея савол ташлабди:

    - Парижга бориб нима қилдингиз кейин, кўрганларингизни ёзмабсизда - а ?

    - Домлажон иншом давомида ҳамма синфдошларимди у ёққа таклиф қилиб, бир анжуман ўтказганимиз ҳақда ёзмоқчийдиму дафтарнинг варағи етмай қолдида - дермиш ўқувчи."

    Ўзбекистонда бир нимани қойил қилолмаган айрим "даҳо"лар ўзларига ўхшаган уч -тўрттасини топиб олиб ,  узоқларда туриб "инқилоб қиламан", дея
    кўкрак керишлари ўша иншо битган ақли ноқисни эслатмайдими?

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz