Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.15.13
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Апрель » 30 » Замондошларимиз ижодидан
    12.05.57
    Замондошларимиз ижодидан
    Қаердасан юрагимнинг юраги?..

    Лаҳзани том босиб қолгандай
    Дақиқанинг кўзи ёрийди ҳозир
    Соат ҳам ҳомиладор бу дунёга
    Кун ҳам тун ҳам ярадор – оғир

    Қаердасан юрагимнинг юраги?

    Бир қайғу учади қанотсиз, бокира
    Аксинг товланади ерда, осмонда...
    Найга айланади устихонларим
    Минг бир тушимда ҳам ...битта хотира…

    Қаердасан ўзимнинг ўзи?

    Кетаяпсан. Бор йўғи лаҳза...
    вақт ҳам кечаётир хотир баҳридан
    бир, икки, уч ва ё минг биринчи бор
    бир оҳ ўрламоқда менинг қаъримдан...

    Қаердасан ўнгимнинг терси?..

    Бир сўз
    Ичимда бир куй бор
    Оқар дарё каби узун
    Орзули
    Юрагимга ўйиб ёзилган бир сўз бор
    Минг йилки
    Умидли
    Бир оҳ бор

    уришга арзийди ҳар дам
    Ҳар лаҳза
    Қўшиғим қани

    Меҳр бор
    Кўз косасидан
    Тўкилиб боради ҳар бир қадамга

    Ишқ йўқ
    Ошиқ йўқ
    Қўшиқ йўқ
    Дарё йўқ
    Тинимсиз

    тинимсиз
    Оқмоққа...

    Озод Мунаввар.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz