Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.33.43
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Май » 1 » Cўнгги хабарлар
    10.56.00
    Cўнгги хабарлар
    Халқни ўрдак атаганни...

    Ўзбекистонликлар 2005 йилнинг 13 май қатлиомини ўтказган Каримов қилмишини хаспўшлаб бутун бошли халқни оловга талпинаётган ўрдак болалари атаган, сарой ялоқхўрларидан бири, иркит маддоҳ Абдулла Ориповни яхши эслашади.

    Гап шундаки Каримовнинг бу маддоҳининг оёқ олишлари бежолиги хусусида гап сўзлар қайнаб кетганди.Бугун тарқатилаётган хабарларга кўра Абдулла Орипов Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси лавозимидан қувилган.Унинг ўрнига эса КГБ айғоқчисилиги айтиб келинган ёзувчи Шуҳратнинг ўғли , Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг директори бўлиб ишлаëтган МХХ дан чиққан Бобур Алимов тайинланган.

    Шунингдек Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг бош директори Маматқул Ҳазратқуловнинг ишдан олингани¸ унинг ўрнига Ўзбекистон миллий хавфсизлик кенгаши структураларида ишлаган бир шахснинг тайинлангани хабари тарқалди.

    Албатта Ўзбекистонда кадрлар алмашинуви қўлқоп алмаштириш ўйини каби янгилик эмас, балки эрта-индин аниқроғи 3 май куни   дунё бўйлаб матбуот эркинлиги куни нишонланиши арафасида шу соҳа ходимларининг  диктатор кимлигини доимо ёдда тутишлари учун эслатма бўлиши мумкин холос.Аҳвол эса ҳамишагидай баттарлашиб бораверади.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz