Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.06.51
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Май » 5 » "Туронзамин"да
    16.09.38
    "Туронзамин"да

    Хушхабарми ёки шумхабар?

    PUTIN-MirziyoyevКаримов ағдарилмоқда! Бу хабар қандай қилиб шум хабар бўлсин. Ахир ҳамманинг орзуси эмасми бу?

    Гап шундаки, ўтган якшанба куни Олой бозорида бир неча тўп варақа тарқатилган. Варақаларда Шавкат Мирзиёевнинг таржима ҳоли рус тилида ёзилган экан. Ҳа, нима қипти, дейишингиз мумкин. Лекин таржима ҳолнинг битта нуқтаси хушхабарни шумхабарга айлантирмоқда-да. 

    МИРЗИЕЕВ (МИРЗИЯЕВ) Шавкат Миромонович

    Родился в г. Замин Джизакской области (24 июля 1967года).
    Окончил Ташкентский институт ирригации и механизации сельского хозяйства.
    Работал секретарем комсомольской организации, затем парторг и проректор в этом же институте.
    Из проректора назначен хокимом Мирзо Улугбекского района г.Ташкента.
    Хоким Джизакской обл. (1996- сент. 2001 гг.).
    Хоким Самаркандской обл. (с 11 сент. 2001 - 11 декабря 2003).
    Депутат Олий Мажилиса (1989-2004)
    С 11 декабря 2003 - премьер-министр Узбекистана.
    28 января 2005 г. переутвержден в должности олий Мажилисом нового созыва.
    С 4 февраля 2005 - премьер-министр, руководитель агропромышленного комплекса.
    С 2009 года президент Узбекистана.

    Кўрдингизми, Мирзиёевнинг бозорда тарқатилган таржима ҳолида у 2009 йилдан президент деб ёзилган.

    Қайси бир ёш бола ўйин қилиб шундай варақа тарқатган бўлиши мумкин дейишингиз турган гап. Лекин варақа нақд катта нашриётда ва жуда қимматли қоғозга босилган. Бунинг устига бир неча минг нусхада.

    Михбирингиз битта варақани қўлига олиб, бундан хабарларингиз бўлдими деб миршабхонага мурожаат қилди.

    -Нима бўпти? Шуни ҳам гап қиласизларми? Бирорта “ҳизбутчик”нинг иши бўлса керак. Улар шунақа варақа тарқатишга уста!- деган қўпол жавоб олдим.

    Кейин “ҳизбутчик” деб терговга чақирилиб туриладиган танишлардан бирига мурожаат қилдим.
    -Биз тарқатсак Каримовни ағдариб, ўрнига Мирзиёевни миндириб қўямизми? Бу яна 30 йил диктатура деганику! Диктатура бўлганда ҳам буниси унисининг олдида ҳолва бўлиб қолади,- деган жавобни олдим.
    Мантиқли жавоб.

    Мени ўйлантиргани битта варақа топилса саксон кишини ушлаб кетадиган миршабларни бепарволиги бўлди. Бундан ҳам ажабланганим бозорда бу варақага ҳеч ким, ҳатто пистафуруш ҳам парво қилмагани. Лекин ҳали ҳам унга у-бу ўраб сотаётганлар бор.

    Кейин бу ҳақда ҳув теппада ишлайдиган битта танишимга айттим. У қўлимдаги варақани олиб чўнтагига солиб қўйдида:

    -Балки Примернинг тошини ўлчаш учун оқсоқолнинг ўзлари кичик бир тест ўтказган ҳам бўлишлари мумкин,- деди.

    Унда бўлса балки оқсоқолни синаб кўриш учун Мирзиёев тест ўтказган бўлсачи деган савол ҳам туғилади-да! Чунки шу кунларда бутун ҳуқуқ-тартибот идоралари унга ишламоқда деган миш-мишлар авж олган.

    Хуллас, биздан бу хабарни ёзиш. Сиздан эса хулоса қилиш. Агар хулоса қила олмасангиз вақтга ҳавола қилинг. Ҳаммасини хулосалаб беради.

    Абду Малик,
    Тошкентдан.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz