Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 01.14.16
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Май » 6 » Ярми ҳазил, ярми чин
    00.34.45
    Ярми ҳазил, ярми чин
    Юз граммга юзта гап
     
    Яқиндан буён иссиқ -совуқ маъракаларда маъруза қиладиган янги бир воиз чиқди.У ўзининг бир кишилик хусусий ширкати номини "Юз грамга юзта гап" деб номлади.Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ўтган кетган, аллақайси бир очиқ гўрда истеъмолдан қолиб кетган, кераксиз беҳуда гапларни топиб гапирадиган бу ширкат соҳибу даврони юз грамм винони отиб олгач тинмасдан туну кун гапириб беради.
     
    Унга юз грамни қуйиб берганингиздан сўнг гапдан тўхтатаман деб беҳуда овора бўлманг.Унинг жағи ушалиб тушса тушадики алмисоқдан қолган , ўзича гўё оламшумул санайдиган аслида бефойда ҳодисаларни баён этишдан тинмайди.
     
    Яқиндан буён "Юз грамга юзта гап" сотувчи бу ширкатнинг  яккаю ягона  валдировчиси ҳақда Мол -кал -оми Х...Гуржистоний деган катта ёзғучи катта асарларини ботқоқхонасига ўтириб олиб лойқалардан тўпланган лойга чаплий бошлади.Ўв, ўзиям биласизми шунақанги зўр асарлар чиқяптики бунақасини ҳали ўша ботоқохонадаги Мол-кал оми Х... қурбақалар аждодларининг етти пушти  етти ухлаб тушида ҳам кўрмаган.
     
    Амма локин шу Мол -кал -оми Х...ям итнинг ҳалиги нимаси экан денг.Нимаси десангиз қаерда бир ис чиқса ўша ерда "мана ман " дея ҳозиру нозир.
     
    Ҳа, энди нимаям дердингиз,  у ҳалиги  қаҳрамони тиши ейилиб кетган калош каби оғзидан алмисоқдан қолган  гаплар чиққач ёзғувчиси нима гўр бўларди.
     
    Ҳа, айтмоқчи юз ғиромга юзта гап ширкати ва унинг ёзғучиси икковлашиб дунёга устун бўлиш ҳаракатидалар.Орзулари амалга ошармикан, дейсизда.Албатта, аммо бир шарти бор эмиш.Яъни қачон икковлашиб бўшаган вийналардан қаср қуришса ўша қасрга пашшаю олам бўлишлари мумкин, деган уларнинг гапи бор.Ўша гапга таянилса  ширкатлари банкротга учраб эгасиз қолиши турган гап.
     
    Садриддин
     
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz