Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 01.14.15
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Май » 6 » Муносабат
    19.53.59
    Муносабат
    "Озодлик" Ўзбекистон прокуратураси билан  ҳамкор
     
    "Озодлик" радиоси ўзбек шўъбаси ходимлари борган сайин ўзбек ҳукумати расмийлари, айниқса ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаб боришмоқда.
     
    Масалан, яқинда радио мухбирлари Андижон қатлиомини жаҳон афкор оммасидан яшириб хаспўшлаб, диктатор Каримовни оқлашда жонбозлик қилган Республика Бош Прокуратураси матбуот хизмати раҳбари , опажонлари Светлана Ортиқовани (Светлана Ортиқова:"Ҳамма нарсага улгураяпман"  http://ozodlik.org даги хабарга қаранг.)навбат кутиб қайта -қайта "Олтин қалам" мукофоти олгани билан муборакбод этишди.
     
    "Озодлик"чилардан чексиз миннатдор прокуратура полковниги ҳамкорликлари узвийлигидан хурсандчилигини яширмади.Жумладан Светлана Ортиқова "Озодлик" мухбири билан ҳаво тўлқинларида жавлон ураркан қуйидагиларни айтади:
     
    "...Мен Озодлик радиоси мухбирлари билан йўқ деганда ҳар кун бир марта гаплашаман. Мана сиз телефон қилишингиздан ярим соат олдин Фаррух деган мухбир телефон қилди. .." деб айтади.
     
    Қарангга ҳақ сўз айтадиган мустақил журналистлару ҳуқуқбонларни йиллаб эсламайдиган "озодлик"чилар Прокуратурада  ишлайдиган Светлана опажонларини ҳар куни қўш -қўшлашиб йўқлаб туришади.
     
    Уларга:"Яшанг ўзбекнинг шўри, радионинг қўри мухбирбаччалар" дейишдан бошқа гап йўқ.Ё...
     
    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz