Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.33.48
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Май » 7 » Биз сиз билан биргамиз!
    18.39.48
    Биз сиз билан биргамиз!
    МИЛЛАТНИНГ ҒУРУРИ ЮСУФ ЖУМАГА - ОЗОДЛИК!

    piket_yjҲУРРИЯТ ИСТАГАНЛАРГА МУРОЖААТ
    Ўзбекнинг қаҳрамон шоири Юсуф Жуманинг оиласи Вашингтонда норозилик намойишлари ўтказишга чиқар экан, биз  ўзини ватанпарвар ҳисоблаганларга мурожаат қилишга чоғландик.

    Чунки ўзбекнинг ноёб истеъдод соҳиби, фавқулодда жасур ва мард шоири ҳимояси учун имконияти бор бўла туриб бугун сўз айтмаслик сохта миллатпарварлик, сохта ватанпарварлик бўлади. 

    Биз учун шоир Юсуф Жума озодлиги ҳар қандай гап сўзлардан муҳим ва унинг озодлиги ўзбек халқининг рамзий маънодаги озодлигидир.

    Юсуф Жума ўзбекнинг азоблардан отилиб чиққан оҳу ноласидир!

    Юсуф Жума ўзбек халқининг ҳуррият истагидир!

    Юсуф Жума - истиқбол байроғига битилган чақириқдир!

    Шунинг учун ҳам, миллат ғурури бўлган шоирнинг озод этилиши учун унинг оиласи бошлаган ҳамма тадбирларда улар билан ёнма-ён туришимиз керак! Агар уларнинг ёнида плакат кўтариб туриш имкониятини тополмасак, дунёнинг қаерида бўлмайлик сўзимиз билан уларнинг ёнида турайлик!

    Бир неча йилдирки униси бунисини Каримов режимига хизмат қилишда айблайди. Кимнинг кимлигини бундай иддаолар эмас, бугунги каби воқеалар кўрсатади.

    Бугун Юсуф Жума ҳақида мум тишлаб, гапирмай турганлар Каримов режимининг узоқ яшашига ҳисса қўшаётганлардир. Бу режимга қарши бўлсангиз, мардлик қилинг ва миллатнинг виждони бўлмиш шоирнинг ҳимоясига чиқинг! Ана ундан кейин оғиз тўлдириб гапиришга маънавий ҳаққингиз бўлади.

    Ўзбекистон қамоқхонага айлантирилганини Ўзбекистонда туриб оламга бонг урган азамат шоирни ҳимоя қилмаслик қулликдан қутулмаганимизни кўрсатиш эмасми?!

    Андижон қатлиоми ҳақида дунёга баланд овоз билан ҳайқирган шоирни бугун бу даҳшатнинг тўрт йиллигида ҳимоя қилиб чиқмаслик - гуноҳ эмасми?!

    Миллатнинг эрки ва ҳуқуқлари ифодаси бўлган сайловни топтаган золимга “Кет!” дея ҳайқирган мардни бугун ҳимоя қилмаслик маънавиятсизлик ва қўрқоқлик эмасми?!

    Ўзининг дардларини куйлаган, ўзи учун ҳаётини тиккан шоирини ҳимоя қила олмаган миллат оёқда тура олмайди. Келинг, гина кудуратларни бир томонга қўйинг ва шууримиз, ғуруримиз бўлмиш шоиримизнинг озод этилишини талаб қилинг!

    ЮСУФ ЖУМАГА ОЗОДЛИК!
    БАРЧА СИЁСИЙ МАҲБУСЛАРГА ОЗОДЛИК!

    Жаҳонгир Муҳаммад,
    Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz