Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.48.44
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Май » 8 » Ёшлар ижодидан
    14.05.12
    Ёшлар ижодидан
    Насиба Ражабова

    Мен не бердим...


    Мен не бердим, меҳр берди кўзларингиз,

    Дилга дармон, жонимга жон сўзларингиз,

    Юзларимга қаттиқ босинг юзларингиз,

    Тўкинлиги, сокинлиги куздай онам,

    Ҳеч ким яқин бўлолмайди сиздай онам.

    Эркаландим эрка сўзлар қучоғида,

    Гоҳ ўртандим ширин ҳислар қийноғида,

    Силкинаман юрагингиз титроғида,

    Оҳ! Юраги юрагимга қўрғон, онам,

    Ғаниматим кулгулари меҳмон, онам.

    Қўйинг, куйманг ёшлар ювсин юзларимни,

    Бағритошлар эшитган дил сўзларимни,

    Бошим силаб жим ўпасиз кўзларимни,

    Кўзи юлдуз, гул юзлари моҳим онам,

    Дилим ёриб чиқолмаган оҳим онам.

    Оҳ! Бошимга тоғлар қулар жим тураман,

    Пушаймонлар бағрим тилса ним куламан,

    Қачон, қачон қадрингизни мен биламан

    Беролмабман андак меҳр сиздай онам,

    Бўлолсайдим энг камида сиздай онам.

    Кимга етиб боролмаган нолаларим,

    Куйса куйсин оловларда номаларим,

    Дардингизга дор бўлсин соч толаларим,

    Арзитмайман соянгизга номим онам,

    Кечасизми, гуноҳимдан жоним онам.

    Айтинг энди дилни нетай, қандай тилай,

    Асли дунё бир кам экан қайдан билай,

    Қўлларингиз толмадими бошим силай,

    Тамом, тамом юрагимдан кечдим онам.

    Сиздан кечмам, мен ҳаммадан кечдим онам.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz