Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.06.39
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Май » 9 » Замонавий адабиётни ўрганамиз
    00.55.55
    Замонавий адабиётни ўрганамиз
    Жаҳонгир МУҲАММАД

    ИАК
    Ҳужжатли РОМАН
    Таниқли сиёсат арбоби ва адиб Жаҳонгир МУҲАММАД  ХХ аср охири ва XXI аср бошида ўзбек тарихий романчилигининг янги мактабига асос солди.

    Илмий ишлар билан машғул олим ғоят банд бўлишига қарамай  аниқ далил ва исботлар асосидаги тарихий ҳужжатли романни ҳам моҳирона янги адабий   услубда  тақдим этиши унинг фавқулодда иқтидор соҳиби эканлигидан далолатдир.

    Тарихий ҳужжатли романда адиб   энг асосийси ҳукумат тепасидаги биринчи рақамли диктаторнинг кирдикорларини шундай моҳирлик билан очиб берадики, айрим хронологик китобларни хушламайдиган ўқувчилар ҳам унинг асарини иштиёқ билан мутоала қила бошлашлари аниқ.

    Албатта қисқагина кириш сўзи билан бутун бошли тарихий романга етарлича баҳо бериш қийин.Шу боис ҳам уни бобма боб саҳифаларимизда эълон қилиб бормоқчимиз.

    Марҳамат, ХХI асрнинг яна бир дурдона асаридан баҳраманд бўлиб, замонавий адабиётни ўрганинг.


    Ризо Обид,
    "Замондош" муҳаррири.

    4. ҚОВУН ЎҒРИСИ

    Кунларнинг бирида қўшнимиз Тамара опа билан баҳслашиб қолдим.

    -Ислом билан бирга ўқиганмиз – деди у мактаб йилларидаги бир воқеани хотирлаб. –Ислом тўполончи бола эди. Баҳони паст қўйган муаллимнинг шўри қурирди. Кўпинча «Сиёб» колхоз бозоридан қовун ўгирлаб келишарди. «ўзбакларни доғда қўйиб келдик, «Ҳа, тожик бола», деб қувганди, қовунларининг устидан сакрадим, у ҳам сакрайман, деб оғзи билан ерга қопишди.Қовунлари юмалаб кетди», деганда синфдошларимиздан бири нимадир деди. Ислом қўлидаги пичоқни партанинг устига урди-да ҳалиги қизнинг юзига тарсаки тортиб юборди. Кейин онаси-ю отасини буғдойзордан олиб арпазорга солди.

    -Ҳа, энди болаликда нима бўлмайди?- дея унга қаршилик қилган бўлдим.

    Орадан икки йил кечиб Россиянинг «Останкино» ойнаижаҳони «Халқ сайлаган раҳбар» номи билан Ислом Каримов ҳақида “ҳужжатли” филм намойиш қилди.Кейинчалик билсам, бу филмни руслар Ўзбекистоннинг ўша кунлардаги жуда катта миқдордаги пулига жавобан суратга олишган ва пулни реклама учун, деб расмийлаштиришган экан. Ўзбекистон ҳукумати ҳам “Мамлакатимизни жаҳонга танитиш учун” дея телевидениега катта миқдордаги пулни кўчирган экан. Лекин филм фақат Каримов шахсини улуғлаш ҳақида эди.

    «Болаликдан баландга сакрашни яхши кўрардим» деди «халқ суйган» раҳбар ва филмда бу гап такрор-такрор экранга чиқарилди. Шунда кўз олдимдан Тамара опанинг ҳикояси худди ҳужжатли филм каби ўта бошлади:қовун тўдаси устидан сакраб ўтаётган бола ва йиқилиб қонталаш бўлган деҳқон бобо!

    Орадан кўп ўтмай яна Самарқандга борганимда Тамара опани гапга тутдим. Аммо у очилмади. Мендан шубҳа қилаяпти, деб Каримовнинг одамларга ўтказаётган зуғмларидан айтиб бердим. Кейин у:

    -Синфдошларимизга нимадир бўлаяпти,-деди,- Баъзилари телевизорга чиқиб ёлғон гапириб, Исломни мақташаяпти. Унинг Олтин медал билан мактабни битиргани ҳақида тўқиб-бичиб гапираяптилар. Баъзилари эса Ўзбекистондан кўчиб кетаяптилар.

    Янаги борганимда Тамара опа ҳам кўчиб кетган экан. Кимдир “Россияга кетди” деса, яна кимдир “Америкага кетди” дерди. Хуллас, у президентнинг болалиги ҳақида билган нарсаларини қаерга бўлса ҳам бошқа синфдошлари каби ўзи билан бирга олиб кетганди.

    Бир куни сайловдаги ишончли вакилим Ҳафиз ака Азизов тўйга айтди. Алоҳида уйда Каримовнинг акаси Ибод ака ва оқсоқоллар ўтиришган экан. Ҳафиз ака мени ҳам ўша хонага бошлади.

    -Ибод Абдуғаниевич ён қўшнимиз бўладилар, – дея таништирди бағри дарё, бировга ёмонлик истамайдиган инсон Ҳафиз ака,

    -Бизнинг болаларнинг тоғасига ўғил буладилар бу киши,-деди-да Ҳафиз ака ташқарига чиқди. Биз анча суҳбатлашдик. Ибод ака очилмади. Укаси ҳақида сўз айтмади. Фақат яқинда тўй қилгани, тўйга Самарқанд вилоят ҳокими Пулат Абдураҳмонов келганини тожик тилида қистириб ўтди. У узр истаб чиқиб кетгач, дўстлари гап бошлашди. Балки мени тожик тилини тушунмайди, деб уйлашдими, ёки сессияда Каримовга қарши гапирганим учун атайлаб сурпани очишдими, ҳарқалай тушунолмадим.

    -Укаси тўйига келмади. Шундан оғринган бу, – деди оқсоқоллардан бири.

    -Исломни билмайдимики, хафа бўлсин, – деди бошқа бир оқсоқол.

    -Нариги акаси ўлганда соат тўртгача тобутни кўтаришмади. Бир вақт келди-ю, «комиссия бор» деб орқасига қайтиб кетди.Ўшанда хафа бўлмаган одам, энди ранжийдими?

    -Ишқилиб охири бахайр бўлсин. Қурғур отасини ҳам зор қақшатганди-да

    -Ҳе,отасида ҳам бор эди-да…

    -Отанг гадой бўлса тўрва ушла, дейишган. Уйда отамиз ўтирганда томга чикармидик? У отасини ҳам, онаси Санобар холани ҳам хўрлади. Охири уйдан қувиб қутилишди шўрликлар…

    Бу гапларга ишонмасамда вужудимда титроқ бошланди. Титроқ саволларга айланди,

    Наҳотки, она Ўзбекистоннинг пешонасига шундай бир ўгил битган бўлса? Ўзбекистоннинг охирати Абдуғани ота ва Санобар аяларнинг тақдирига ўхшамасмикан?!

    Лаънат шайтонга, деб саволларни қувдим. Кейин бу гапларни бот-бот суриштирдим. Ҳатто қамоқдаги укаси Арслон озодликка чиқиб Тошкентга келганида Каримов қабул қилмагач, бу гапларни ошкор қилганини айтишганда ҳам «деди-деди» деб ўйладим. Аммо, ҳақиқат ўлмайди. Барибир ўзини кўрсатади. Каримовнинг энг яқин қариндошлари ҳам буни тасдиқлашди. Улар ҳам унга ишонмас эдилар. Юртга ачинишарди. Лекин кейинчалик президентнинг яқини, деб уларга этибор кучайиб кетди. Айниқса Арслон мафияни қўлга олди.


    (Давом этади)





    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz