Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.51.28
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Май » 13 » 2005 йил, 13 май.Жума.Андижонда қатлиом ўтказилган кун!
    00.59.26
    2005 йил, 13 май.Жума.Андижонда қатлиом ўтказилган кун!
    Андижон фожеаси - миллат фожеаси

    Ўша қирғинбарот аталаётган ёшу қарини танламай ўқ учирган майнинг машъум кунларини эшитганман холос.Аксилинсоний бу ҳаракатдан даҳшатга тушганман.Энди ўша майдонда бўлганлар қай аҳволга тушишган эди ўшанда, буни тасаввур этишнинг ўзи даҳшат.Айримлар бу ҳақда бемалол кузатувчи сифатида ҳикоя қиладилар ва бундайларни холис дейишади.

    Мен эса бу борада бироз бошқача фикрдаман.Яъни фожеани кўриб туриб, қирғинга қараб туриб хотиржам, ҳиссиётларсиз ҳикоя қилиб бўлмаса керак.Яна билмадим ким қандай.Менку ўша фожеа ҳақида эшитиб даҳшатга тушдим.Лекин уни кўрганларнинг айримлари унга одатдаги ҳолдай қарашларини тушунолмайман.

    Шуларни ўйлар эканман, демак Андижон фожеаси бутун миллат фожеаси дегим келади.Чунки бирининг бошига иш тушса бошқа биттаси “мен холис” дея совуққонлик билан кузатувчилик қилдими, демак бу миллат фожеаси бўлмай нима?

    Ҳар йили 13 май яқинлашар экан, ватандошларнинг кўпчилиги бошига оғир кунлар тушгандаки бирлашиб, ҳамжиҳат бўлолмади, энди қачон бўларкин дея юрак орзиқади.Ўша куни Андижонда ҳақ дея майдонга чиққанларни кўпчилик атрофдагилар қандай қирғинбарот қилинганликларини кузатиб туришдан бошқага ярамадилар.

    Ҳа, афсуски, қанчалар надоматлар чекмайлик фожеанинг излари жароҳатидан қолган асар битмайди.Фақат умид сўнмайди, умид ўлмайди.Қачондир ахир ёруғ кунлар ҳам келар…

    Ўқлар гумбуридан сесканди замин
    Гўдаклар қонлари томди кўксига.
    Аланга ичида қолди Андижон
    Олов ёна бошлади ернинг кўксида.

    Бобур гувоҳ бўлди қирғинбаротга
    Афсус қўлин чўзолмай қолди нажотга.
    Оналар қон ютди, гўдак қон ютди,
    Ҳамон сир Андижон қанча жон берди…

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz