Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.54.28
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Май » 14 » Қатра
    00.39.02
    Қатра
    Боғишамолни соғиниб...


    Ассалом қадрли қадрдон, биласанми, бу интернет оламида сен яратган каби бир саҳифа борлигини аслида ўзингдан билиб эдим ва билганим заҳоти асло саҳифанг учун бирор нарсаларни қитирлатиб ёзишни ҳам истаган эмасдим, аммо, мана, ҳозир-шу ҳолату-шу аҳволимда нималарнидир албатта ўшандай ёзиб, санга-саҳифангга жўнатиш иштиёқи туғилди. Ҳарқалай, шу ҳолатимда бирор жўяли нарса ёзиб юборишга ҳаракат қиламан.

    Қадрли қадрдон, эҳтимол, биларсан, мен ҳам кўплар қатори "Ватандан айро тушганлар"нинг бириман. Муҳими ва энг кулфатноги-оилам билан бирга Ватандан айро тушганларданман. Аммо, шукр қиламанки, жигарларим ўзимнинг ёнимда-улар ёнимда экан, асло айрилиқ менга ярашмайди-ўзимни шу каби кайфиятлар билан овунтираман—аммо гоҳо бу овунтиришларим ҳам ўзимга эриш туйилиб кетади—шунда нима қилиш керак---билмайман!...

    Йўқ, биламан—завжаи муҳтарамам ва икки ўғил ҳамда қақажон қизалоғимни етаклаб Андижон боғларини, Боғи Шамолни кезаман. Ва эрталаб уйғонгач, бу кезишларнинг нақадар новоқеълигини билсам-да, ҳарқалай тот билиш сезимимда аллақандай юрт таъми қолади...

    Ундан кейин бу ернинг шамоллари шундай аёвсизки, баъзан ўйлаб қоламан—шиддати ҳар бир ҳужайрамни учириб кетгудек. Яна ўйлайман—агар ҳужайрамни учириб кетгудек бўлса-ю, биргина қишлоғимнинг соғинчини элтиб келтириб беролмаса, бундай шамоллардан қандай наф!..
    Эҳтимол, кейинги шу каби “шамолий” кайфиятгача омон бўл.

    Озод Бек
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz