Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.33.47
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Май » 14 » Хабарлар
    10.21.39
    Хабарлар
    Хотира оқшоми

    Кеча 13 Май оқшомида АҚШ пойтахти Вашингтонда таниқли адиб ва журналист Жаҳонгир Муҳаммад ҳамюртларини Хотира оқшомига тўплади. Туркия туркларининг ошхонасида бўлган бу маросимда Андижонда ўлдирилган бегуноҳ инсонлар, мухолифат сафларида курашиб оламдан ўтганлар ва мухолифат фаолларининг  дунёдан бевақт кўз юмган яқинлари учун хатм туширилди,  тўпланганлар уларни дуо қилишди ва номларини ёдлаб билганлари билан ўртоқлашдилар.

    Адиб Жаҳонгир Муҳаммад бошқарган маросимда мухолифатнинг таниқли намояндалари Ёдгор Турлибеков, Бобур Маликов, Ўзбекнинг қаҳрамон шоири Юсуф Жуманинг жасур аёли Гулнора Олтиева ва бошқалар сўз олиб, бугунги воқелик ҳақида гапирдилар.

    Маросим ярим тунга қадар давом этди ва йиғилганлар буюк шоир Юсуф Жума тезроқ озод бўлиши учун тинмай ҳаракат қилиниши кераклигини яна бир марта урғуладилар.

    Бобур Холиқназар.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz