Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 01.38.29
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Май » 15 » "ТУРОНЗАМИН"да
    14.53.51
    "ТУРОНЗАМИН"да
    ТЕНТАКНИНГ МАНТИҒИ
    Ёки Абдураҳим Пўлатовнинг туҳматига жавоб

    Кеча таниқли адиб Жаҳонгир Муҳаммаддан 13-Мaй кунги хотира оқшомига Абдураҳим Пўлатни нега чақирмаганини сўрадик :
    -Чақирсангиз яхши бўларди, эртадан бошлаб у бизга ҳам туҳмат қилишга ўтади,-дедик.

    Жаҳонгир ака мийиғида кулиб қўйди ва:
    -Маросимни бузганидан туҳмат қилгани яхшироқ,-деди.

    Шунда менинг ёдимга унинг ҳар бир мажлисда жанжал чиқарадиган одати борлиги тушди. Кўп эшитганман. Ҳатто марҳум Сулаймон Муроднинг ўғли ўлганда ҳам маросимни жанжалга айлантирганини эшитган эдим.

    Ўзим ҳам икки марта гувоҳ бўлганман. Биттаси 2005 йилда мухолифатни бирлаштириш учун ДЎК ҳаммани aфғонларнинг ресторанига тўплаганида у Авазхон Мухторов деган одам билан жанжаллашиб мажлисни бузди. Унинг оғзи жуда ҳам бузуқ, тарбиясиз бир инсон экан. Oғзидан боди кириб, шоди чиққан эди ўшанда.

    Иккинчи марта уни ДЎКнинг бир мажлисига чақирдик. У бир қанча сарғайиб кетган қоғозларни журнал деб кўтариб келди ва ўртага ташлади.

    -Мана биз журнал чиқараяпмиз, сизлар нима қилаяпсизлар,- деди. Бунга жавобан Жаҳонгир ака:
    -Бунинг тарихини биламиз. 100 долларга Туркияда энг арзон қоғозга 100та журнал чиқарасиз ва АҚШнинг Миллий демократия институтидан олган грантни шу билан қоплайсиз. Мард бўлсангиз олдин шу ўтган йиллар давомида олган грантларингиз ҳақида бир ҳисоб беринг,-деди.

    У тентак бўлиб қолди. Ҳаммага битта-битта телефон қилиб ДЎКдан айнитишини айтганда эса унга нафратим янада ошди. У фолбин холага ўхшаб ДЎКнинг 3 ойда ўлишини башорат қилди. Лекин ҳамма башоратлари каби буниси ҳам ачавотлик фолбин холанинг ҳунарига ўхшаб писта сотишдек бўлди.

    Ана шу кўнгли қаро инсон бугун ўзининг иштонини ечиб, бошига илиб олган сайтида ҳаммани сўкар экан ДЎК ҳақида мана буни ёзибди.

    “ДЎК деган мақсадсиз, мантиқсиз ташкилот тузишди. Ахир, ташкилот деган нарса 5 йилда бирон нарса қилиши керак-ку. 2-3 йил аввал бир бева аёл марҳум эрининг хотирасига бағишлаб ўтказган фотихаликни ДЎКнинг хотира йиғилиши деб эълон қилишгача борган лўттибозлар-ку улар. Мен ўзим ўша фотихаликда иштирок этганим учун, бу масхарабозлар устидан қанчалик кулганимни кўрсангиз эди. Бунинг устига, кўрпа остидан фақат бизга қарши ғийбат билан шуғулланишаётганини ҳам жуда яхши биламан..”

    Айтганимиз тўғри чиқди. Уни Хотира оқшомига чақирламаганидан у ухламай чиққан шекилли, бундай туҳматни қўрқмай айтмоқда.

    У айтган маросим ҳақида “Туронзамин” мана бу хабарни берган эди.

    БУЮК МУҲОЖИР ХОТИРАСИ

    Бугун АҚШнинг пойтахти яқинидаги Маклеин шаҳрида истиқомат қилувчи Хадича Шермат (Туркистон озодлиги учун курашган Эргаш Шермат-Булоқбошининг беваси) ташаббуси билан Туркистоннинг улуғ олими, буюк муҳожир Боймирза Ҳайитни хотирлаш мароси бўлди.

    Журналистлар Абдулла Чиғатой, Мирзапўлат Ҳакимий, Абдулманнон Кескин, Абдукарим Барлос ва Боймирза отанинг тенқурларидан бири Рўзи Назар, “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат ва Абдуманноб Пўлат ҳамда бошқалар буюк муҳожирни ёдга олдилар ва дуо қилдилар.

    Боймирза Ҳайитнинг хизматлари ҳақида сўз юритган Демократик Ўзбекистон Конгрессининг раиси Жаҳонгир Маматов маросимда умр йўлдоши Роҳила Қодирова билан бирга қатнашиб, буюк муҳожирнинг ҳаёт йўли ҳақида қизиққанларга бу борадаги китобларни туҳфа этишди.

    Қатнашчилар маросим ташкилотчиси Хатича хонимга алоҳида миннатдорчилик билдирдилар.
    http://turonzamin.org/2006/12/24/

    Бу ҳам Абдураҳим Пўлатнинг нафақат эси оғиб қолгани, балки ўзи лўттибоз бўлатуриб бошқаларни лўттибоз дейдиган бу махлуқнинг оғзидан боди кириб, шоди чиқиб гапирганига ҳеч ким эътибор қилмаганидан у андишнинг отини қўроқ қўйиб олганини кўрсатади.

    Биз бугунгача у ҳақда ёзилганларни чоп этмай келаётган эдик. Энди бу хатони тузатамиз.

    Бир неча марта у Жаҳонгир акага ташланганда қўлимизда жуда кўп нарсалар борлигини айтиб, унга жавоб бермоқчи бўлдик, аммо Жаҳонгир ака:

    -Керак бўлса ўзим жавоб қиламан,- дедилар ва жавоб қилмадилар. Менимча бу хато бўлди.

    Дарвоқе, ДЎК бу АҚШда тузилган ва ўз Низомига эга ноҳукумат ташкилот бўлиб, унинг сиёсий партия эмаслиги Низомида ва сайтида ёзилган. Жаҳонгир Муҳаммад эса мухолифат лидерлигига даъвогар эмаслигини сайловдан олдин Бобур Маликов билан бирга эълон қилганди. Қолаверса Жаҳонгир Муҳаммад “бундай иши ифлосликдан бошқа нарса бўлмаганлар мухолифатчи бўлса, мен мухолифатчи эмасман” ҳам деб ёзган эди. ДЎК ҳеч қаердан грант олмаганини ва ҳамма харажатларини унинг раҳбарияти ўз ҳисобидан қилаётганини ҳам сайтида очиқ эълон қилган. Демак Абдураҳим Пўлатовнинг йўқ ўрнига даъвогар эмас, унинг миллат номини сотиб олган грантларига шерик эмас, гадойлик қилиб пул тўпламоқчи ҳам эмас -яъни унинг “территориясига” кўз олайтираётгани йўқ, шундай экан Абдураим Пўлатнинг ДЎКга ташланишини тушиниш қийин.

    Шундай экан унинг ҳар бир гапига дарҳол жавоб бериш керак, унинг асл башарасини элга кўрсатиш керак. Бугунга қадар у хоин деб атамаган одам қолмади ва яна ҳаммани “Бирликка” тўпланиши керак дейди.

    У “Бирлик”ни Бир-ликка айлантирди ва энди ўзи хоинга чиқарганларни ана шу “Бирлик” атрофига чақирмоқда. Бу фақат тентакнинг мантиғи. Тентакнинг мантиғи эса бир тийинга қиммат бўлади.

    Бобур Холиқназар,

    ДЎК Матбуот Хизмати раҳбари.

    ТАҲРИРИЯТДАН: Бу борада кимнинг қандай фикри бўлса кутамиз. Мулоҳазаларингизни сайтимизга ёки   boburkh@gmail.com адресига юборишингиз мумкин.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz