Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.03.22
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Май » 16 » Мулоаҳаза
    00.43.51
    Мулоаҳаза
    На оёғи бор, нада боши

    Интернетдаги хабарлар билан танишар экансиз, ҳар куни янги бир фирқа ё ташкилот ёҳуд бир гуруҳ ташкиллангани хабарига назарингиз тушади.Айниқса Андижон фожеларидан сўнг четга чиқиб олган айримлар бекорчиликдан нима қилишни билмай "...кел ҳамма қиляптику мен ҳам қила қолай, ахир бир нафи тегиб қолар..." қабилида ўзича қандайдир "оламшумул" йиғинлар ўтказаётганлари хабарини бераётганларини кузатиш мумкин.

    Каминанинг бу мулоҳазалари учун Ўзбекистон диктаториданда баттар ўзга фикрга тоқатсиз "даҳолар" қаттиқ ранжишлари турган гап.Илло  бу бир кишининг фикри, балки мулоҳаза қилиб кўрай дейдиганидан шайтон аразлайдигандай гўё.Нима бўлганда ҳам фикр айтишда давом этаверамиз.Чунки уларга ёқиб куёв бўлиш ниятимиз йўқку тўғрими?

    Хуллас ўзбек деган миллатимиз номланиши ҳақда кўп бор: "ҳамма яъни ҳар бир одам ўзига ўзи бек бўлгани учун  ўзбек, деб аталганмиз" деган гапни эшитганимиз бор.Ростдан ҳам салкам ҳазил бу гапда жон борга ўхшайди.Ўша ислом динини мукаммал билганлар таъкидлашича ҳам, ҳозирги замон билағонлари таърифича ҳам одамлар турли фирқачаларга бўлиниб, ўзаро ихтилофлар кучаяди" деган башоратлари тўғрига ўхшайди.

    АҚШда билмадим аммо Авропада бир ташкилот тузиш "тфу" деб тупуришдан ҳам осон.Номини истаганингизча қўйишингиз мумкин.Масалан, "Узоққа тупурувчиларнинг халқаро ташкилоти" ёки бўлмаса "Ит -мушуклар қариндошлигини асословчи халқаро ташкилот" ва ҳакозо.Бунақанги ташкилот тузилиши ҳақда  ҳуқуқий рўйхатдан ўтказувчи идорадагилар сизнинг мақсадингизни эшитиб қолса хурсандчилигини тасаввур қилаверинг.Ҳатто уйингизга келиб рўйхатдан ўтказиб ҳужжатни қўлингизга бериб кетишади.Фақат нотариуснинг шу ташкилот рўйхатга олингани учун қилган хизмати тўловини берсангиз бўлди.

    Яқинда бир чол Ўзбекистонда ўзи билан ҳамтовоқ бўлган уч- тўртта улфати -ю ва муҳожиротда тил ўрганаётгани мактабидаги бир кампирни чақириб катта йиғин ўтказдим дея шов -шув кўтарди.

    У каби қарияларга ҳайронман.Уларга нима етишмас экан- а, дейман.Шумикан ё ҳалиги амалпараст, иззатталаб, эътиборталаб, манманлик касаллиги -ю ва ҳакозо иллатларнинг урчигани.

    Илло ўша ташкилот тузганнинг ўзи Ватан ичкарисида шундоқ ҳукумат билан елкама- елка ишлаган ва бир қарорга келолмай аросатда қолган.Энди четга чиқиб олиб учта улфати билан нимани дўндиради экан-а?

    Кейин билсам уч улфатнинг ташкилот тузишдан муроди жиғилдонни мойлаш экан.Ҳа, тўймаган жиғилдонинг қурмагура, деб қўйдим.Нимаям дейсиз.

    Ҳа, йўқ ташкилот тузса тузаверсин, лекин унинг нафи тегадими ўзидан бошқага ана шуниси мавҳум.Бу ташкилотларни бошқариб турган на бошининг тайни бор, на ҳаракат қилаётган бошига бўйсунувчи оёғи бор.

    Бугун у фирқа тузса уч киши бўлиб, эрта бошқаси тузса бир фирқа, индин мен тузсам бир фирқа ҳақиқий ўзбек бўлармизмикан шунда ё?...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz