Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.16.42
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Май » 20 » "ТУРОНЗАМИН"да:Ўзгармаган мавзулар
    00.38.38
    "ТУРОНЗАМИН"да:Ўзгармаган мавзулар
    Жаҳонгир МУҲАММАД
    jm2009
    МАДДОҲИЗМ
    1991 йилнинг Ноябр ойида мамлакатнинг келажаги учун адабиёт соҳасида бир Фармон эълон қилиш кераклигини ва бу борадаги таклифларимни Каримовга айтдим. У дарҳол бир лойиҳа тайёрлашни буюрди. Фармон лойиҳасини тайёрлаб, имзолаш учун олиб кирдим. У энди “тўполончи” депутатларни чақириб, фикрларини сўраш кераклигини айтди.

    Президент девонининг 6 қаватидаги мажлислар залига ўттизга яқин депутат чақирилди ва улар ҳам мамлакатнинг келажаги учун шундай одимлар отиш муҳимлигини таъкидладилар.

    Эртасига эса маслаҳатчи Бахтиёр Назаров саройга ижодкорларни тўплаш билан шуғуллана бошлади. Каримовнинг улар билан учрашуви биздан сир сақланди. Учрашувда Каримов ижодкорларга катта ваъдалар берибди. Кейин эшитсак, мен тайёрлаган Фармон лойиҳасини Каримов жуда кўп ижодкорларга кўрсатиб, “тўполончи” депутатлар шунақа талаб қилаяпти, лекин мен уларга ён босмайман, дебди.

    Фармон лойиҳасида жумладан қуйидагилар ёзилган эди:

    -Ўзбекистон мустақил давлат бўлгани боис собиқ Совет даврида адабиётчиларга берилган барча орден, медал ва имтиёзлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

    -улар куйлаган, ижодларини бағишлаган режим қулагани ва бундан кейин шундай ҳол такрор юз бермаслиги боис уларнинг меҳнатлари зое кетгани, коммунистик партияни улуғлаб халқни чалғитиб келганлари очиқ эътироф этилсин;

    -маддоҳлик билан шуғулланиб келган ижодкорлар фаолиятини очиқ таҳлил қилиб, ёшларга бундай йўлдан боришнинг оқибати тушунтириб берилсин, хатоларига иқрор бўлган ижодкорларга ҳурмат кўрсатилсин;

    -адабиёт ҳукумат қўл остидан чиқарилсин ва ижодкорларнинг тўла мустақиллиги таъминланиши баробарида уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган қонун лойиҳаси ҳозирланиб, Олий Кенгаш муҳокамасига тақдим этилсин:

    -Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси иккига бўлингани юзасидан қайта бирлаштириш учун қилинаётган босимлар тўхтатилсин, Уюшма котиблари ҳукумат номенклатурасидан чиқарилиб, ҳукуматнинг ижодкорларнинг фаолиятига аралашишдек тажрибадан воз кечгани қайд этилсин;

    -ижодкор учун ҳукумат берадиган мансаб, орден медал эмас халқнинг эътирофи муҳимлигини англаш шароити вужудга келтирилсин:

    -ижодкорлар орасидан баъзиларини танлаб мансаб, уй жой, орден ва медал бериш анъанаси қоралансин, уларнинг ҳаммасига бирдек қулайлик яратадиган мустақил нашриётлар, журналлар, газеталар базасини яратиш мақсадида ҳукуматнинг дастури ишлаб чиқилсин…

    Ислом Каримов бу таклифларимизга кўринишда қўшилган ҳолда амалда аксини қилди, минг йиллар давомида одатга айланган саройга хизмат қилиш, маддоҳлик анъанасига чек қўйишдек шарафли, тарихий имкониятни бой берди.

    Аксинча бугунга қадар ҳам Совет тузумини куйлаган ижодкорларга мукофотлар, имтиёзлар, мансаблар бериш билан банд.

    Мустақиллик ҳақида Совет даврида китоб ёзган яккаю ягона адиб Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) эса қамоқда.

    Демак, Каримов учун Мустақиллик ва Совет тузуми орасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Шу боис маддоҳизм бугун худди Совет давридагидек “гуллаб яшнамоқда”.

    “Оқсарой сирлари” китобидан.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz