Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.06.47
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Май » 21 » Кўнгилдан кечган ўйлар
    01.18.41
    Кўнгилдан кечган ўйлар
    Туманли шаҳардан мактуб

    ...Охирги хатингдаги фикрларни ўқиб талабалик йилларимиз ёдга тушди! Одамнинг ичида нимадир доим ёниб тургани яхши-да! Ёниб яшар эдик ўша даврлар!

    Ҳозир бу фикрларни қанчалар мани борлиғимнинг парчалари деб ишонаман, очиғи, билмайман, чунки бу ерда сан айтмиш “ савол жавоб “ анъанаси шаклланиб олган. Ўзбекча мақол ҳам бор, “ гап келганда отангни аяма” деган... Уйда ҳам болалар билан муносабатлар анча очиқ ва анча самимий, дейлик мактабда ўқийдиган қизимга нимадир ёқмаса, дарров айтади, талашиб тортишсанг ҳам – “ бу мани шахсий фикрим, Дадажон” деб мулойим жилмайиб тураверади... Бу билан маданиятимиз Ғарбники билан бутунлай уйғунлашиб кетган деб айтолмайман, мутлақо, аммо фақат ўша фикр эркинлиги ва болалар катталарга том маънода қул эмаслиги яхши... Болаларимни ҳеч ким пахтага мажбуран олиб чиқмайди, кўча тозалаймиз, деб шаҳар кўчаларини супуртирмайди, мактабни ремонт қиламиз деган баҳона билан пул сўрашмайди. Бу ернинг “ подшоси” аввало китоб ёзмаган ва ёзган тақдирда ҳам уни бирор мактабда мажбурлаб ўқитишмайди, ошна, очиғи мана шу каби фарқлар ҳақида ўйлайверсам...ишонсанг, бугунги ватанда яшагандан, яшамаган маъқул деб ишонавераман!

    Аммо бу ерда ҳам муаммолар оз эмас! Ҳар нарса тижорат билан ҳал бўлади... Йирик ширкатлар ва реклама йўллари нафақат хонадонингга, балки тўшагингга қадар кириб борган... Тажовузнинг миқёси шу қадар кенгки, у барчани бир вақтда бирдай қамраб оламан , дейди... Бир мисол – метрода бу ерда катта – катта рекламалар осиб қўйишади. Ана шу рекламаландан бирида тасаввур қил – уч жуфт оёқ бир бирининг устида қалашиб ётгани тасвири... ва ёзув – “ Have you got WKD side?” таржимада, эҳтимол “ Сизда шўх ( шумлик) бир туйғу борми?” қабилида жаранглар... Энди бир ўйлаб кўр, мана шу рекламада уч жуфт оёқнинг устма уст ётгани шу ширкат томонидан – шўхлик, яъни ҳавасга арзигулик шўхлик деб тақдим қилинмоқда! Яъни, бутун бир мамлакатда сотиладиган бу ичимликни ичадиган одам шўх бўлиши керак ва ё – бутун бир мамлакатда мана шу ичимликни ичар экансан, атрофингдагиларга – қаранглар, мен шўхман, шу қадар шўхманки, бир тўшакда уч киши бўлиб ётишимиз мумкин, кетдикми, а лаббай? қабилида... Ҳали уч кишининг бир тўшакка ётиши бу дунёда нормага айланмаган чоғи... аммо пул бўлгандан кейин чангалда шўрва эмасми? Бу ичимликни чиқараётган ширкат – ёшлар орасида айнан мана шунақа рекламалар билан машҳурлашади, миллион миллион даромад кўради... қанақа қадриятлар, қанақа меъёрлар, барининг баҳоси бир танга ва ё миллион танга, тамом вассалом. Ана энди, мани бир мусулмон оилада вояга етган одам деб тасаввур қилма, дейлик, ман насроний, буддавий ва ё ҳатто динсиздирман, аммо норасида болам билан ман ҳам айрим пайт метрога тушаман! Ва болаларим бу ерда савол беришга жуда уста бўлиб кетишган ва тасаввур қил – болам мандан “ дадажон, нега уч жуфт оёқнинг расми?” деб сўраб қолса нима дейман? Демократиями ва ё тижорат? Зотан, бу ҳам инглизлар айтмиш, дунёнинг охири эмас... Фарзандимга ярим соатча нима учун бу ширкат бунақа беқилиқликни тарғиб қилаётганини тушунтираман ва аминманки, тушунтира оламан. Аммо яна аминманки, мана шу реклама билан ширкат миллионлаб манга ўхшаган одамларнинг борки, қадриятлари эмасдир, балки кўникмаларига тажавузкорона дахл қилмоқда! Зотан, агар бу рекламани қусур деб олсак, у фақат Ғарбга тегишли эмас... Сану ман норози бўлган миллий анъаналаримиз – ўзингдан каттани ҳурмат қил – қабилидаги қуллик ақидалардан кўра, ошна, рост ман шу очиқроқ, анъанамиз назарида беҳаёроқ – аммо озодликни маъқул, деб ҳисоблайман... Ҳар қалай болалар савол , катталар эса жавоб бериб тургани яхшироқ!

    Омон бўл!
    Озод
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz