Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.19.57
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Май » 21 » МУЛОҲАЗА
    11.52.55
    МУЛОҲАЗА
    "Озодлик"чилар ва Швециядагилар

     "Озодлик" радиоси ўзбек бўлими фаолиятидаги ноқисликлар, айрим ходимлари эса бирёқлама эшиттиришлар тайёрлаши, маҳаллийчилик, носамимийлик каби қатор қусурлари борлиги хусусидаги норозиликлар акс этган кўплаб хат-хабарлар, баёнотлару мақолалар эълон қилинмоқда.Аммо на радио раҳбарияти нада ходимлари бу чиқишларга етарли эътибор беришмаяпти.Аниқроғи танқидий чиқишлардан жиддий хулоса ясалмаётгандай гўё.Хусусан "Озодлик"нинг ўзбек бўлимидаги ака- ука бобожоновлар хурмача "қилиқ"лари кўпчиликда норозилик уйғотаётгани бежиз эмас..

    Ҳар бир жиҳатда масалага дол туриб қараш керак.Худди Каримов ҳукуматида ўтказилиши шарт бўлгани  каби "Озодлик"да ҳам барча жабҳада туб ислоҳотлар ўтказилиши зарур.Бу ҳақда бугун ё кеча эмас йиллар давомида  таниқли адиб ва сиёсатчи Жаҳонгир Муҳаммад ва Демократик Ўзбекистон Конгресси бошқа вакиллари бонг уриб келишмоқда.Аммо...

    Бироқ кеча яқинда интернетда тарқалган янги иддаоли хабар бу борада яна бир бор мулоҳаза қилишга ундади.Бизни бир масала бироз ўйга толдирди.

    Янги иддаони эълон қилган интернет дайджести саҳифасидаги мақола ва хабарлар остида ҳақоратлар тўла изоҳлар билан машҳур ва таниқли ижодкор ҳамда сиёсатчиларни  обрўсизлантириш билан мунтазам шуғулланиб келади.Айрим ўзига ёқмаган изоҳ   муаллифлари эса гўё одиллик нуқтаи назаридан "Мана ип адреси" дея манзилларини кўрсатиб қўяди( айтаётганимиз дайджест эгаси аввал  ҳақоратли изоҳларга йўл очиб берувчи бошқа номдаги интернет нашридан  фойдаланиб келганди ).

    Бу гал эса аллақачон "Озодлик" радиоси Ип адресидан келган муаллифи номаълум мақолани эълон қилмай яшириб юрган дайджест эгаси  ўзича ҳақоратли билган ушбуни кеча яқинда эълон қилиб қолди.

    Бизни шу савол атрофидаги масала қизиқтиради.Чунки холислик бўлса дангалига ва охиригача бўлиши керак.Дайджестдаги иддао эълон қилинишидан олдин "Озодлик" радиоси ўзбек бўлими томонидан
    "Яхши ҳаёт орзуси ортидан"http://www.ozodlik.org/content/article/1735940.html) номли мақолада Швецияда қочқин мақоми олиш учун одам савдоси  билан шуғулланаётган жиноятчи гуруҳ аниқлангани хусусидаги жиддий хабар эълон қилинди.Озгина вақт ўтиб эса  ўз манзилини Швецияда дея билдирувчи интернет дайджести "Озодлик" радиоси ўзбек бўлимини гўё "фош" этувчи хабарни эълон қилди.

    Сўконғич муаллиф ким эканини аниқлаш учун ип адреси орқали билиб олиш устамон дайджест эгасига  ҳеч гап эмас бўлган ҳолда нега "Озодлик" ҳимоясига аноним мактуб ёзган кимса вақтида фош қилинмай яшириб келинди?

    Нега  "Озодлик" Швеция билан боғлиқ жиноятчи гуруҳ ҳақда гапира бошлагач ўша муаллифи номаълум хат эслаб қолинди?

    Албатта бизнинг айтаётганларимиз шунчаки тасодифдир.Бироқ бундай тасодифлар ҳар куни рўй беравермасада аммо одам савдоси билан машғул ўзини "мухолифатчи ва мухолиф  ташкилот" ҳисобловчи жиноий гуруҳлар ҳақда маълумотлар бор.Шу боис ҳам бу масала диққатимизни тортди.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz