Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.06.44
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Май » 23 » Миллатнинг ғурури Юсуф ЖУМА озодлиги учун курашайлик!
    00.34.00
    Миллатнинг ғурури Юсуф ЖУМА озодлиги учун курашайлик!

    Ўзбекнинг қаҳрамони Юсуф ЖУМА ижодидан
    Торимнинг бир тори—қон юрак
    Торимнинг бир тори қон бағр.
    Қон куйлайди юрагим чак-чак
    Қон куйлайди жигарим шир-шир.

    Балоларнинг қуршовида жон.
    Ўчаётир умр деган шам.
    Ҳар он қўшар армонга армон
    Ҳар дам қўшар  аламга алам.

    Ёндиради дунёни ўтим.
    Ёвга берди имконларимни.
    Кўтаролмай синар тобутим
    Ушалмаган армонларимни.

    Фалак нима кекса қароқчи.
    Уриб кетди толеъимни у.
    Кимки булса имонга соқчи
    Бутун умр кўрмайди ёғду.

    Торимнинг бир тори—қон юрак.
    Торимнинг бир тори қон бағр.
    Қон куйлайди юрагим чак-чак
    Қон куйлайди жигарим шир-шир.


    Балоларнинг қуршовида жон...
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz