Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.44.53
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Май » 23 » Мулоаҳаза
    17.27.24
    Мулоаҳаза
    "Озодлик" гиж-гижловими бу ё?...

    "Озодлик" радиоси ўзбек бўлими фаолияти тингловичлару мухолифатчилар орасида кескин норозиликлар келтириб чиқараётгани янгилик бўлмай қолди.Бунга сабабларни қатор қилиб қайта санаб ўтиришнинг ҳожати ҳам қолмади.Чунки "озодлик"чилар эшиттиришларида аксарият танлаган мавзуларида  "коса тагида ним коса" қабилида одамлар орасига пинҳона адоват ва кин уруғларини сочиш ҳаракати сезилади.

    Масалан 2005 йил Андижондаги 13  май фожеалари ёдланар экан шу ўринда ҳам радио ходимлари гиж -гижлов "ўйини"ни ўтказишганини кузатиш мумкин.

    Яъни шу йилнинг 12 майида радио вебсайтида эълон қилинган  "
    Андижон такрорланиши мумкинми?''www.ozodlik.org/content//article/1715127.html) номли мақолада "Озодлик" мухбири суҳбатдошларига:

    "Ўзбек халқи кўчага чиқадиган бўлса¸ яна қон тўкилиши мумкинми?" дея савол берган ва суҳбатдошларидан бири бундай жавоб айтган:

    "- Кўчага чиқиш Хоразмда бўлмаса ҳам бошқа вилоятларда бўлиши мумкин. Чунки Хоразм халқи қўрқоқ халқ. Ўлиб кетса кетади¸ лекин мансабдаги одамни ўғри деб айта олмайди.

    Ҳокимдан¸ милициядан¸ прокурордан қўрқамиз. Хусусан¸ бизнинг Хоразмда ўзини ўзи ҳимоя қилиш¸ деган нарса йўқ. Бу нарса Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида бор.

    Мен водий халқига ишонаман. Улар ҳақиқат йўқлигини¸ давлат бошлиқлари халққа ситам ўтказаëтганини очиқ гапиради."


    Бу савол -жавобдан радиодагиларнинг мақсадлари нима?

    Бировни  у вилоятдан қўрқоқсан, бошқани эса  бу вилоятдан журъатсиз дея одамларни гиж- гижлаб аллақаёқдаги кўчабезориларининг сафсатасини тарғиб  қилиш ўзича энг сара фикрларни берамиз деган айрим "Озодлик"чилар сиёсатими ё?...

    Ризо Обид


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz