Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.19.59
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Май » 23 » Ёшлар ижодидан
    23.39.54
    Ёшлар ижодидан
    МЕН ОРЗУНИ КУТИБ ЯШАЙМАН!

    Эшитганман Соғинч номингни,
    Кирмагандим салтанатингга.
    Ногоҳ кезиб юриб боғингни,
    Асир бўлиб қолдим ўзингга.

    Келгин, висол олиб кет мени,
    Тўрт деворда чекдим кўп озор.
    Ўйлайвериб ҳар лаҳза сени,
    Бу ўйлардан юрагим безор.

    Бахт эдинг-ку менга азиз дўст!
    Сен ҳам бугун мендан қочдингми?
    Хижрон бизга ташлаганда кўз,
    Қўрқоққинам мендан кечдингми?

    Қувонч, сенла бахтиёр эдим,
    Нигоҳимга беркинган қайғу.
    Қайтсанг сени юбормас эдим,
    Дард қўлига қўндирмай мангу.

    Дард олдингму қувончни пинҳон,
    Сен энди ғолибсан мағлуб не даркор.
    Пойингда ёлвориб сўрайман ҳар он,
    Мағлуб қувончимни менга бера қол.

    Сабр танҳо сендан умидим,
    Сен қалбимда яшай олсанг бас.
    Қайтиб бахтим мени қучганда,
    Бу дунёда армоним қолмас.

    Мен орзуни кутиб яшайман,
    Биламан, у етишиб қолди.
    Соғинч озод бўламан сендан,
    Кишанларинг кучидан толди.

    Гулинисо САЙДАЛИЕВА
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz