Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 01.51.47
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Май » 25 » Замондошлар ижодидан
    01.27.46
    Замондошлар ижодидан
    СЎРА

    Аҳмад Самадов
    Дард недир дардманду бемор нотавонлардан сўра,

    Ғам недир хилватда ётган хаста жонлардан сўра.

    Тўқ эрурсан, нозу неъмат тўла дастурхон мудом

    Бурдаи нон қадрини мискин гадолардан сўра.

    Хаста бўлсанг бош узра доно табиблар соябон,

    Дори-дармон қадрини сен ногиронлардан сўра.

    Ишқми шу? Кунгабоқардай ҳар замон юзни буриш,

    Ишқ недир, сен қалбида оромижонлардан сўра.

    Маст бўлиб мастона юрдинг шул эрур деб яхши кун,

    "Яхши кун қайси?" дебон пири муғонлардан сўра.

    Бахт дединг, давлат дединг, қуриб ҳаром пул-порани.

    Охири жарликка этган пушаймонлардан сўра.

    Яхшилар бирла юриб топдим Ниҳолий эътибор,

    Эътибор — обрў йўлини пок иймонлардан сўра.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz