Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.54.29
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Май » 26 » Сўнгги хабарлар юзасидан мулоҳаза
    19.09.47
    Сўнгги хабарлар юзасидан мулоҳаза
    Андижонда ҳукуматнинг навбатдаги найранги
    http://isyonkor.ucoz.ru/_nw/5/60753.jpg
    Ўзбек ҳукумати вақти -вақти билан гоҳ у гоҳ бу вилоят ҳудудида гўё ғаламис қўпорувчиларнинг қуролли ҳужуми ҳақда жар сола бошлайди, дейишади мустақил кузатувчилар.

    26 май куни Андижоннинг Хонобод шаҳарчасидаги портлашлар ва ҳарбийлар назорати кучайтирилгани ҳақида тарқалган хабарлар нечоғли ҳақиқатга яқинлиги хусусида телефон орқали сўзлашган суҳбатдошимиз юқорида айтганимиз мустақил кузатувчилар фикрларига мос келади.Ўз исми ошкор этилмаслигини сўраган суҳбатдошимизнинг айтишича, Ўзбекистонда ижтимоий -иқтисодий аҳвол тобора ёмонлашиб бориши натижасида одамлар норозилиги ҳам ортиб бормоқда .Мавжуд ҳолатда яна улкан норозиликлар бошланиб кетишидан чўчиган ҳукумат одамларни қўрқитиб қўйиш ҳамда жаҳон афкор оммаси кўз ўнггида Андижонда хавфсизликка таҳдид солувчи "қора кучлар" бор деган тушунчани сингдириш мақсадида портлашларни ўзи уюштириб ўзи ваҳима солаётганга ўхшайди.Чунки ҳалиги "қўрққан олдин мушт кўтарар" деб ўзининг соясидан ҳам чўчийдиган Каримов режими бирор корҳол бўлмасин деб ҳарбий ўйин машғулотларини ўтказяпти холос.

    Ҳукуматнинг бундай ўйинларининг энг ёмон томони шундаки, ўзига маъқул бўлмаган ҳеч бир гуноҳсиз одамларни яна авахтага солишидир.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz