Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.44.48
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Май » 28 » Муносабат
    00.33.31
    Муносабат
    Каримов қирол бўлмоқчими?

    Ўзбекистонда бирор фожеа рўй берса ҳамма вилоятларда концертлар уюштириб, ўзи ҳам рақсга тушадиган Каримов бу гал ўзининг хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва тахтдаги умрини узайтириш учун Андижондаги воқеаларни саҳналаштирган бўлса ажаб эмас, дейишмоқда кузатувчилар.

    Расмий Тошкент Андижон билан боғлиқ воқеаларга дахлдорларни бандитлар дея атар экан улар қочиб кетди, ушлай олмай қолдик , афсус дейди- ю аммо қаёқдан келиб қаёққа қочганини аниқ билиши юзасидан баёнот тарқатяпти.

    Бандитлар Қирғизистоннинг қўшни Ўш вилояти томондан Андижон вилоятининг Хонобод ( аввалги Советобод, кейинчалик Кампиробод деб аталган) шаҳарчасига кирган , дея хабар тарқатган ўзбек кучишлатар тизими баёнотидан Қирғизистон расмийлари ёқа ушлашмоқда.

    Бишкекдаги "К+" ҳалқаро ТВси орқали баёнот берган қирғиз ҳукумати расмийси ҳам, мухолифат вакили ҳам Ўзбекистон ҳукумати ўзи атай бошлаган тартибсизликларни Қирғизистон томонга тўнкаши асоссизлигини ТВ тасвирлар билан тасдиқланган ҳолда кўрсатиб қўйди.

    Мамлакатида  фавқулодда ҳодиса рўй берса ўша давлатнинг бош раҳбари ҳар қандай сафарни келган жойида тўхтатиб, ватанига йўл олиши аниқ.Каримов эса аксинча бу пайт Испания қироли билан ўпишиб юргани ғалати.Яна шуниси ҳам борки, минглаб одамни отишга буйруқ бериб рақсга тушиб юрган зулмбош учун шу кунлардаги фожеалар ҳеч гапмаслиги ҳайратланарли эмас албатта.

    Аммо зулмбош Испанияга нима мақсадда келдийкан?Балки келгусида Ўзбекистонда ҳам қироллик тизимини шакллантириб, янгича  қўмминист -қирол бўлмоқчимикан?

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz