Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.57.03
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 1 » Ўзбекнинг ғурури -шоир Юсуф Жума озодлиги учун курашайлик!
    20.58.24
    Ўзбекнинг ғурури -шоир Юсуф Жума озодлиги учун курашайлик!

    Юрагим қайнайди


    Эл кўзи товуқнинг кўзидек донда

    Кўзимни чўғдайин қонлар қийнайди.

    Қисмат деб аталган қора қозонда

    Юрагим қайнайди, бағрим қайнайди.

     
    Мунофиқ дўстларнинг тўқмоқларидан

    Ярага айланган жисмим қонайди.

    Қисмат дошқозони қийноқларида

    Суягим қайнайди,  бошим қайнайди.

     
    Ҳамманинг қисмати баҳор бегумон

    Дили қумри бўлиб бахтдан сайрайди.

    Менинг тақдирим-чи, эвоҳ, дошқозон

    Қалб номлиғ беқиёс бургут қайнайди.

     
    Қандоқ умид этсин қайнаётган жон

    Наҳот оташ ичра бургут тунайди.

    Қайнайди, бетиним  қисмат дошқозон

    Юрагим қайнайди, қоним қайнайди.

    9.08.05.


    *         *           *
    Кўзимнинг оқи юзинг,

    Кўзимнинг оқи қани?

    Кўзим қораси – кўзинг

    Кўзим қораси қани?

    Юрагимдир жамолинг,

    Излаб топмадим ани.

    Бағрим пораси васлинг

    Бағрим пораси қани?!

     Ярим жоним қаддингдир

    Ярим жоним дийдоринг.

    Кечаларим  сочингдир

    Кундузларим  ёноғинг.

     Хазон бўлди баҳорим

    Кимнинг фасли баҳоринг?!

    Сенсиз ҳаётим нима

    Ўчиб қолган чироғим.

     На қалбим, на бағрим бут

    На жоним, на таним бут.

    Алам ханжари тиғлар

    Армон қиличи тиғлар.

    Кғзим оқи оқ булут

    Қораси қора булут.

    Оқ булутим йиғлайди

    Қора булутим йиғлар.

    7.08.05.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz