Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.31.02
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 3 » Замонавий масал
    00.33.32
    Замонавий масал
    Эшак, Ҳўкиз ва Тўнғиз ҳақида масал

    Эшак, ҳўкиз ва тўнғиз дўст тутинмиш бир замон,
    Бошни қўйиб бош узра фирқа тузмиш уччовлон.
    Эшак дум ликиллатиб ҳўкизга сўз қотибди,
    Тўнғиз эса мажлисда ағанабла ётибди.

    Ҳанг- ҳанграган эшакни раис деб аташибди,
    Пошшоликка тўнғизни номзод деб сайлашибди.
    Ҳўкиз котиб фирқага тарғиботни бошлабди,
    Пошшо қилинг мени деб тўнғиз кўзин ёшлабди.

    Аввалдан пошшо хачир бу ҳолдан бошин қашир,
    Тулки эса билдирмай унга бор сирни ташир.
    "Пошшойим мен сизга айтай жонзотларнинг ҳолидан,
    Нафси ҳакалак отган ҳаракат аъмолидан".

    Хачирнинг қулоғи динг тулкига боқар кулиб,
    Хаёлида  тулки ҳам кун келар кетар ўлиб.
    Эшак, ҳўкиз, тўнғизнинг фирқа сири фош бўлди,
    Каттагина давлатга хачирбой пошшо бўлди.

    Аламзада уч ҳайвон не қиларин билмади,
    Дўстларининг сўзларин қулоғига илмади.
    Эшак деди:" мен энди хачирга мухолифман,
    Ўла- ўлгунча тахтга бир ўзим муносибман".

    Тўнғиз тинглаб эшакни бошлади тўнғиллашин,
    Деворнинг тирқишидан қўймади ғинғиллашин.
    Менман асли тахт учун номзод бўлган ягона,
    Пошшоликка ўзгалар барчалари бегона.

    Шунда ҳўкиз шох  тираб чиқди пода ичидан,
    Кўзларин гўлайтириб мақтанди бор кучидан.
    Эшак тоға бош бўлса, тўнғиз оға  шох бўлсин,
    Аммо мени унутмай кўнгилгинам шод этсин.

    Тахтда хачир  қирчанғи  кўп замон
    пошшо эмиш,
    Жонзотларни қийратиб давру даврон сурармиш.
    Қиссадан ҳисса  ўша - бой  бояги- бояги,
    Уччовлоннинг бошига бойхўжанинг таёғи.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz