Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.54.31
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 3 » Воқеий ҳажвий ҳикоя
    21.29.42
    Воқеий ҳажвий ҳикоя
    ОДАМ ЎЗ ИСМИДАН ҲАМ УЯЛАДИМИ?

    Менинг исмим Тонготар. Ота-онам бошқа исм қуриб қолгандай шуни танлашган. Балки тонг пайти туғилгандирман, балки авлод-аждодларимиз орасида шундай одам ўтган-у, унут бўлиб кетмаслиги учун менга унинг исмини беришгандир?.. Аниғини билмайман. Бу ҳақида менга ҳеч нарса дейишмаган. Билганим, болалигимда ўртоқларим билан кўчада ўйнаб жанжаллашиб қолсак, улар мени «Тонготар, Тонготар, тонг отмаса нима бўлар», деб калака қилишарди. Баъзан уйга йиғлаб келиб, «Ҳамма менинг устимдан кулаяпти. Отимни ўзгартиринглар», деб ота-онамга дийдиё қилардим. Улғайиб, мактабга бордим. Кунлардан бир куни яна уйга йиғлаб қайтдим. Сабаби оддий. Мактабга кечикиб боргандим, ўқитувчимиз: «Тонготар, бугун сен учун тонг кечроқ отдими?» деб сўради. Ҳали жавоб беришга улгурмасимдан синфдошларим гурр этиб кулиб юборишди. Йиғлаб, ташқарига отилдим. Кейин отам ўйлай-ўйлай менинг кўнглимни ўкситмаслик йўлини топибди. Ўқитувчимиз билан учрашибди. «Мактабда Тонготарнинг исми эмас, фамилиясини айтиб чақирсангиз», деб илтимос қилибди. Ўқитувчи рози бўлибди. Шу-шу мени «Қодиров» дея бошлашди. «Қодиров, доскага чиқ!» «Қодиров, кеча нега мактабга келмадинг?» ва ҳ.к. Эшитган қулоққа сал ғалати туюлса-да, бир ҳисобдан шуниси ҳам маъқул эди. Аммо мактабни битириб, институтга кирганимда яна исмим панд берди. Аввалига ўзим тенги йигит-қизларга исмимни Толмас деб таништиргандим. Талабаликка қабул қилинган кунларимиз тепакал домла барчамизни аудиторияга тўплаб, қўлидаги рўйхатни ўқишга киришди: «…Қосимова Гулчеҳра Фарғона вилоятидан. Қодиров Тонготар. Жиззах вилоятидан. Қани, у нега кўринмаяпти?» Ҳамма атрофга аланглай бошлагач, ўрнимдан туришга мажбур бўлдим. Курсдошларим «Сен ҳали бизни алдаганмидинг! Исминг Толмас эмас, Тонготар экан-ку», дегандек менга маъноли қараб қўйишди. Аудитория кулгидан ларзага келди. Ер ёрилмади, ерга кириб кетмадим... Энг ачинарлиси, мана шу исмим сабаб севгида омадим юришмади. Зилола билан илк танишган кезларимиз эди. «У бошқа институтда ўқиса, менинг ҳақиқий исмимни қаердан биларди? Вақти-соати етганида нега бундай йўл тутганимни тушунтираман», деган хаёлга бориб, исмим Толмас дедим. Олти ойлар чамаси, учрашиб, гаплашиб юрдик. Шу вақт мобайнида Зилолага боғланиб қолдим. Энди усиз ҳаётимни тасаввур ҳам қилолмасдим. Аммо... Ёлғоннинг миси чиқди.


    Т.Қодиров.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz