Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.51.36
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 3 » Йиларим ва йўлларим
    21.38.28
    Йиларим ва йўлларим
    39.Одам бўлиш осонми?

    Бобомнинг кўп бор такрорлайдиган бир гаплари вақти -вақти билан ёдимга тушиб туради.Чунки одмигина айтилган ўша иборадан  боболаримиз ғоят содда аммо доно бўлганликларини қайта- қайта эътироф этасан киши.

    "Боши думалоқ, оёғи айри тик турадиганларнинг ҳаммаси ҳам одамзот аталсада, бироқ одам номига муносиб бўладиганлари ғоят оз бўлади".

    Бу сўзлар бобомнинг айтганларидан.Дарвоқе одам бўлиш осонми?Шу саволни қўйдиму сўнг ўйланиб қолдим.Чунки кўп бор кузатганим аксарият кишилар ёши элликдан ошгач то умрининг сўнгги дамларигача афсуски хотиралар ёзиш билан банд бўладилар, денйишади.Афсуски дейилганининг сабаби шундаки,  айтилган ёшдаги инсонлар ҳаёт тажрибаларидан келиб чиқиб намуна кўрсатиш ўрнига қилган- қилмаган юмушлари билан мақтаниш ўрнига фаолиятларининг нечоғли нафли бўлганининг ҳисобини қилсалар дуруст бўлармиди, дейман-да...

    Ҳа, айтмоқчи мавзумиз "Одам бўлиш осонми?" саволи билан бошланганди.Бундоқ қарасангиз чиндан одам бўлиш унчалик қийин эмасдай, аммо яна бир бошқа томондан қарасангиз чин инсон умрини яшаб ўтган ёҳуд ўтаётганлар афсуски бармоқ билан санарли.

    Ўзим ҳаётда кўп адашдим.Адашганларни ҳам кўп кўрдим.Аммо бошқаларнинг янглиш йўлда қийналаётганларини кўрсам ўзимдан кўра кўпроқ ачинаман.

    Яна баъзи бобом айтмоқчи "боши думалоқ, оёғи айри" инсонсифатлардан эса нафратланаман.Уларни ҳам чинакам одамлар қиёфасида жуда- жуда кўргим келади.Аммо ўзларини ғоят сипоҳ ва нуқсонсиз, оппоққина  кўрсатишга уринган одамларнинг кўпчилиги мендан ҳам баттар олчоқ, иккиюзламачи, ялтоқ шалтоқликларига қараб туриб:  "кўрган кунинг шу бўлса, қолган умрингга ҳайф- э" дегим келади.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz