Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 11.25.54
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 4 » ҲИКОЯ
    00.33.37
    ҲИКОЯ
    Бугун сен туғилган кун

    Ўша тунни, сенинг сўнгги нафасингни туйганим, ўша машъум тунни бир умр ёдимдан чиқаролмайман, бундан даҳшатлиси бўлмаса керак. Гўё жудоликнинг навбатдаги ҳамма даҳшатлари бир жойга йиғиларкану, сени бўға бошларкан. Нажотсиз қоларкансан. Бўғзингга тиқилаётган алам, ўша имконсизлик балоси эзғилайвераркан, эзғилайвераркан...

    Бугун сенинг туғилган кунинг...

    Энг ёмони, сўнгги сўзларингни айтганинг бўлди. Ахир бор эди-ку айтиб-дея олмаганларинг, армонларинг. "Набирам Нодир улғайиб Тошкенту азимда ўқиса, кўргани бораман" дея орзулардинг. Ўша азим шаҳарни кўриш орзуинг эди-да. 66 йил яшабсан-у, шу кичик армонингни ушалтира олмабман-а, мен нотавон-а... Ким деган одам бўлдим, пок хотиранг олдида, афсус...

    Яна бир воқеани эсласам, ўзимни қўярга жой топмай қоламан. Киссангда "Мадинамнинг тўйига" дея жамғариб юрган пича жамғарманг қолиб кетибди. Минг афсуски, шу бахти қаро пул сарфловсиз қолди, киссангда тош қотиб ётибди. Сени соғинганда ҳидлаб-ҳидлаб оламан, ахир шу пулларга сенинг ўша бурушиқ қўлларинг неча марталаб теккан-да. Ҳозирга келиб менга бундан-да хушбўйроқ, бундан-да қадрлироқ ҳид йўқ дунёда.

    Ҳамма нарсанинг қадри ўзидан кейин минг чандон ортиб кетаркан. Нега билмадим шу оддий ҳақиқатни: қозонинг остига бир чимдим ўтин ташлаб қўя олмабман, туғилган кунингда бир даста гул тутиб кўнглингни кўтара олмабман. Туфлимни артиб-суртиб кўчага йўллаганингда бир оғиз "раҳмат" сўзини сендан аябман. Ҳа, менга бу кўргиликлар ҳам оз. Тунлари хонада бир ўзим қолганда ана шундай нидолар келади бўғзимга. Кўз ёшларим кўзимдан эмас, қалбимдан сирқиб чиқаётгандай... "Мени ҳам ўз осмонингга олиб кет!" дея овозсиз ҳайқираман руҳингга. "Асраб авайламадинг, қадрини билмадинг, баттар бўл!" дейман яна ўзимга-ўзим.

    - Эй эркаклар, аёлингизни қадрлаб қолинг, -дея хитоб қилгим келади ҳамжинсларимга, - эртага кеч бўлади! Шукр қиламан яна, ёлғғиз эмасман, куёв-келинларим, фарзандларим, набираларим бор. Бари менга меҳрибон, жонини тутиб туришади. Ёмон хаёлларимни тўзғитиб юбориш пайида шай доимо.

    Барибир ўша сени йўқотган тун ёди эговлайверади, эговлайверади. Алам қиларкан, ахир беш нафар фарзандни элга қўшиш осон кечмади. Айниқса, сен уларни қийинчиликда, хасталикда вояга етказдинг. Эндигина уларнинг орзу-ҳавасини кўриш пайти келганди, насиб этмади.

    Нима ҳам қилардик.

    Бугун сенинг туғилган кунинг...

    Чекка қабристоннинг чекка жойида хокисоргина дўппайиб турган қабринг тепасида йиғғлаб турибман...

    Абдуллажон АБДУҒАФУРОВ,
    Наманган вилоят, Учқўрғон тумани.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz