Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.25.37
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 5 » Она тилим - буюк хазина!
    00.34.10
    Она тилим - буюк хазина!
    30.Тутуруқ

    Одамзотда қанча кўп ҳислатлар бўлса унинг ижобийлари таҳсинларга лойиқ.Салбий иллатлар эса ҳамиша қораланади албатта.Беайб парвардигор дейилгандай билиб -билмай хато қилиш одамзотга хосдир.Аммо била туриб ҳамманинг кўз ўнггида айни бир иллатни қайта- қайта намоён этиш кимсанинг нафақат бошқаларни ҳурмат қилмаслиги балки ўзини ўзида ҳурмат қила билмаслигидандир.

    Ҳаётда яхши ҳислатли кишилар кўп ва уларга ҳавас қиламиз.Аммо яхши бўлмаган иллатлилар ҳам бисёрки улардан ҳазар қиламиз.

    Иллатлардан бири бу тутуруқсизлик.Биз бу гал одамзотга хос ана шу иллат ҳақида мулоҳаза юритиб, бу сўзнинг мазмун моҳиятини бироз ўрганишга ҳаракат қиламиз.

    Айримлар ўзи биладими ё йўқ ғоят тутуруқсиз ҳаракатда бўладилар.Балки бу тутуруқсизлик ўзларига сезилмасдир, аммо ақли расо кишилар учун кафтдагидай кўриниб туради.

    Улар, яъни тутуруқсизлар атрофда истагандан кўра кўпроқ топилади.Ундайлар табиатан бир-бирларига ўхшаш бўлганлари боис тезда тил топишишлари кузатилади.

    Масалан бемаъни ҳатти- ҳаракатлар билан машғул бўлиш ундайлар учун гўё оламшумул бир даврни бошлаётган даҳолар ҳаракатидай.Гоҳ у эшикдан мўралаб, гоҳ бу тешикка термулган тутуруқсизлар ҳақида бежиз қалам юргиза бошлаганим йўқ..Бунинг боиси шундаки, тутуруқсизларнинг турли тутуруқсиз гуруҳчаларга бўлиниб, ўзича  инқилобий жараённи бошлагандай донғу дарвоза қилиши Ўзбекистонда диктатура умрини узайтирмоқда.Улар бир ўзларига ўзлари зиён етказишса кошки эди.Ундайлар ҳаракати бутун бошли ўзбек ҳалқи бошига кулфат келтирмоқда холос.Шуниси ачинарли.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz