Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.19.57
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 5 » МУНОСАБАТ
    14.52.07
    МУНОСАБАТ
    Андижон фожеасига "Эрк"нинг дахли бор-ми?
    http://yangidunyo.com/wp-content/uploads/2007/09/229675745.jpg
    Шу йилнинг 26 май кунидан бошлангани хабари берилган Андижондаги қуролли ҳужумлару портлашлар ҳақида турли тахмину мулоҳазалар билдирилмоқда.Албатта айтилаётганлар ҳеч бир ҳужжатга асосланмаган тахминлар бўляпти холос.

    "Озодлик" радиоси эшиттиришларидан бирида ҳам бир соат вақт Андижон воқеалари ҳақда алмойи -алжойи гаплар учун исроф қилинди.Бирор -бир мантиқли ҳатто сўз ҳам айтилмади.
    Майли, "озодлик"чилар , "ахир биз нима қилайлик, суҳбатдошларимиз маънили фикр айтиша олмаса" дейишлари мумкин.

    Аммо Ўзбекистондаги бугунги ҳолатни чуқур таҳлил қила оладиган сиёсат арбоблари- ю ва мустақил кузатувчилар истаганча топиладику.Шундай экан "озодлик"чилар нега пишиқ -пухта фикр айтадиганларни эмас ,чаласавод ва хомхатала гапдонларни суҳбатга чорлашади?Бу савол албатта радиходимларга тегишли ва улар бу борада керакли хулоса ясашларига ишончда қолмаган.

    Асосийси эса "Андижонда нима бўлганди?" дейилган саволга жавоб қидирилар экан "озодлик"чилар бизнингча ўзларининг сал аввалроқдаги тантанали эшиттиришларидан келиб чиқиб давра суҳбати ўтказсалар дуруст бўлармиди?

    Чунки "Озодлаик" радиоси минбаридан туриб "Эрк" партияси раҳбари дейилувчи жаноб Муҳаммад Солиҳ (ҳақиқий исми шарифи Салай Мадаминов,негадир ҳақиқий исми айтилса у одамнинг ва тарафкашларининг лабларига учуқ тошади-таҳр.) "Ўзбекистонда яқинда инқилоб қиламиз" деб эълон қилганди.Мана орадан бирмунча вақт ўтиб Андижонда қуролли ҳужумлар ҳақда гап сўзлар тарқаяпти.Бу қуролли ҳаракатларни "Эрк" партияси бошламадимикан?Бу бир тахминий фикр албатта.Аммо шундай версияни илгари суриш учун асос бор.Чунки ОАВда, ўзлари юритаётган интернет нашрлари-ю ва четдаги радиолар орқали "Эрк" раҳбари -ю ва унинг айрим тарафдорлари "қўлингга қурол ол", дея тарғибот- ташвиқот юргазиб, инқилобий курашга чорлаб турадиларку.Балки "эрк"чилар инқилоб қиламиз дея  қайсидир бир ташкилотдан маблағ олиб, энди эса улар олдида "мана инқилоб қилишга ҳаракат қилдигу амалга ошмай қолди" дея ҳисобот ҳам тайёрлашаётгандир?Балки...

    Ўшлик журналист Алишер Соипов  ҳам "Эрк"чиларнинг адабиётлари ва уларга тегишли сумкадаги қандайдир пуллар унинг ишхонасидан топилганлиги ва унинг шу фирқага аъзо ҳамда  қандайдир ўзаро ихтилоф билан боғлиқ ҳолатда ўлдирилганлиги хабарлари ҳам тарқалганди.Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида қандай жинояткорона ҳаракат бўлса "эрк"чилар аралаш бўлиб қолади.Шундай экан бу галги қуролли ҳужумда ҳам "Эрк"нинг иштироки бор бўлиши мумкинлигига оид далиллар келтирдик.

    Албатта Алишер Соипов қотили ҳам, Андижондаги яқиндаги қуролли ҳужум иштирокчилари ҳам ўзбек халқи учун яхшилик тиловчилар деб бўлмайди.Ундай кучлар  Ўзбекистон ва ўзбекистонликларнинг душманларидир.

    Айтмоқчимизки "озодлик"чилар Андижон воқеалари хусусда эшиттиришлар тайёрлар эканлар инқилоб қилиш юзасидан баёнот берган "Эрк" раҳбаридан қуролли ҳужумга дахлдорлиги масаласида савол билан мурожаат қилиши керак эди.Аммо негадир у ҳақда сукут сақлашмоқда.Ахир инқилоб қуролсиз амалга ошмайди.Демак Андижондаги қуролли ҳужум "яқинда Ўзбекистонда инқилоб қиламиз" деган эркчилар ҳаракати ҳам бўлиши мумкинку.Бу ҳам бир версияда.Сиз нима дейсиз?

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz