Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.38.04
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 6 » Ўзбекнинг ғурури -шоир Юсуф Жума озодлиги учун курашайлик!
    00.32.13
    Ўзбекнинг ғурури -шоир Юсуф Жума озодлиги учун курашайлик!

    Истеъфо бераман ўзбеклигимдан
    Танимни қопқора қонга тўлдирди

    Адоман юраги тиликлигимдан.

    Номусдан ўлдирди, ордан ўлдирди

    Истеъфо бераман ўзбеклигимдан.


    Дили лаҳад каби элдан чиқаман

    Авомдан чиқаман, қўлдан чиқаман.

    У кирган энг сўнгги йўлдан чиқаман

    Истеъфо бераман ўзбеклигимдан.


    У ёв қўлидаги милён-милён тош

    Ёрар дўстларидан кимда бўлса бош.

    Эрларини этар ғанимига ош

    Истеъфо бераман ўзбеклигимдан.


    Нишхўртчи подадан йироқ бўламан

    Турон тупроғида тупроқ бўламан.

    Сарбадор туғилса байроқ бўламан

    Истеъфо бераман ўзбеклигимдан.

    24.04.

    Менинг бошим қаттиқдир


    Менинг бошим қаттиқдир

    Қаттиқ сангдан, метиндан.

    Кўп тегирмонни кўрган

    Шукур, омон бутунман.


    Бу тегирмондан олиб

    Унисига ташлашар.

    У тегирмондан олиб

    Бунисига ташлашар.


    Парво қилмайди бошим

    Ёв дўкони тинади.

    Бошим қаттиқлигидан

    Тегирмонлар синади.


    Тангри сақласа омон

    Саклар тегирмонда ҳам.

    Бошимни асраб келар

    Парвардигор серкарам.


    Ғанимларим номурод

    Нокомликка кўнади.

    Бу бош тушса, эй нодон,

    Тегирмонинг синади.

    21.02
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz