Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.01.27
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 7 » МУНОСАБАТ
    10.41.31
    МУНОСАБАТ
    “Озодлик”да сўз ўғрисига жазо йўқ!

    Шу кичик лавҳани ёзиш учун узоқ ҳам ўйландим. Чунки бир бетни қоралаш ҳам ўзига яраша меҳнат. Қолаверса, ёзишдан мақсад бўлади — кўнгилни бўшатиш, кимнидир эзгулик ёки бошқа бир нарсага чорлаш. Менда унисиям, бунисиям йўқ — шууримда мавҳум бир ўйлар. Чунки ақлим етади, унга маслаҳат кор қилмайди — рус педагоги Бехтерев айтганидай, қаҳрамоним бахтсиз одам — боиси насиҳатга қулоқ солмайди. Уни бадном ҳам қилмоқчимасман — керагидан ортиқча шарманда бўлиб бўлган. Гап “Озодлик” радиосидаги Ҳурмат Бобожон деган бир журналист ҳақида бормоқда.
    Авваллари ҳам бу боланинг ўзгалар интеллектуал мулки бўлмиш хабар ва материалларни “Озодлик” радиоси орқали ўқиб берганига кўп марта гувоҳ бўлганман. Афсуски, ўшанда ўтириб тўрт қатор нарса ёзиб қўйишга ҳафсалам бўлмаган. Бугун, 5 июнда радио сайтига бирров кўз югуртирарканман, таниш сатрларга кўзим тушди. Айнан Ҳурмат Бобожон имзоси билан чоп этилган (радио орқали эфирга узатилган)
    Интернет цензураси қонунийлашиш арафасида номли мақола матни менга бир қадар танишдек туюлди ва эсладим. Бу мақола Newsuz.com  сайтида бундан 3-4 кун аввал чиққан хабар матни эди. Фақат сарлавҳа ўзгарган, айрим жумлалар қўшилган холос.

    Ҳурматни беҳурмат қилмоқчимасман, зотан у шу ўғирлиги билан ўзини фош қилиб бўлди. “Плагиат” аталмиш жиноятнинг субъекти виждон, иймонни суиистеъмол қилиш бўлгани учун ҳам бу ҳақда ортиқча гапирмайман. Масаланинг ҳуқуқий томонини-ку қўяверасиз. Ҳатто айни пайтда ўша “Internetga Buyuk Xitoy devori qo‘yish zarur” мақоласини
    Интернет цензураси қонунийлашиш арафасида қораламаси билан қайта солиштиришга ҳам ҳафсалам йўқ, ўзим каби бошқаларнинг кайфияти бузилишини истамайман. Қизиққанларнинг ўзи ҳижжала. Мени фақатгина АҚШ Конгрессининг Ҳурмат каби сўз ўғрилари, бундай пасткашликни қўллаб-қувватлаёган Сожида Жаъфаровага ўхшаган кимсаларга маош тўлаётгани ачинтиради.

    Тасаввур қилинг, миллионлаб ахборотга ташна ўзбекистонликлар мазкур радиога қулоқ тутаркан, Прага марказидаги муҳташам офисда ҳатто икки жумлани қоралашга ҳафсала қилмайдиган лўттибоз ўтирганини биладими? АҚШга грин кард, шаҳар марказидан уй ва яхшигина маош билан таъминланган ҳамкасбининг хунук ишидан
    Newsuz.com сайтининг истеъдодли, заҳматкаш муҳаррири хабардорми? Вахоланки заҳматкаш мухаррир Ўзбекистонда, у қадар муҳташам бўлмаган, у қадар шароитларга эга бўлмаган ҳолда иш юритади...

    Билмадим, эҳтимол хабардордир, балки радионинг барча оммавий ахборот воситалари каби ахлоқ қоидалари бор, ўзлари ҳал қилишар, деган андишада ўтиргандир. Балки энди хабар топар, лекин шахсан мен бу “ўзбек хизмати”нинг яқин келажакдаги истиқболига ишонмайман. Сўз ўғриси, плагиатчига жилла қурса ҳайфсан берилишига ҳам умид қилмайман. Боиси унинг раҳбари Сожида Жаъфарова эшиттиришлар тилини тушунмаса, радио Президенти шуни била туриб, уни раҳбар қилиб тайинлаган бўлса, Ҳурматда нима айб!.. Шошиб тургандир, ана боринг, “ким билиб ўтирипти”, дегандир... Ҳали юқорида айтганимдай шууримни алланечук мавҳум ўйлар эгаллаган. Нимагадир маҳаллий газеталардан бирининг хабарини ўқиб берган Ёшлар радиоканали муҳаррири Ақида Исаеванинг плагиат учун икки соатда паттаси қўлига тутқазилгани эсимга тушиб кетди...

    Билмадим, нима дейишга ҳайронман. Мамлакат ичкарисидаги журналистларнинг аҳволини кўриб бир ачиниб кетаман. Бирданига уларнинг “Озодлик”даги маош-у шароитлар, энг муҳими, эркинликдан суқланиб гапириши кўз олдимга келади. Ҳурмат каби лўттибозларнинг фаолиятини айтай дейман-у, “Озодлик”ка ихлосини сўндириб қўйишдан қўрқаман.

    Маъмур Бобоев.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz