Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.27.04
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 8 » МУНОСАБАТ
    01.56.41
    МУНОСАБАТ
    Узоқдаги буюклар ва уларнинг буюк ишлари хусусинда

    Сўнгги икки ҳафта давомида кўп қизиқ чиқишлар бўлди. Энг қизиғи шундаки, чиқишларнинг даҳшатлари кимсан буюк курашчилар, миллатни ёруғликка олиб чиқувчи ягона қудрат, буюк иймон ва зўр итоат эгалари томонидан қилинди. Гапнинг очиғи уларнинг бу чиқишларини кўриб Бернард Шоуга оид бир воқеа эсимга тушиб кетди.

    Бир куни драматург кўчада кетиб бораётиб, эллик-олтмиш киши кимнингдир, қандайдир даъволарини зўр қизиқиш билан тинглаётганини кўрибди. Қизиқиши ортиб у ҳам ўша даврага қўшилиб, маърузачининг нуқтаи назарини тинглабди. Воиз сўзини тугатгач ҳамма қарсак чалипти, шу жумладан Бернард Шоу ҳам. Бундан ҳаяжонга тушган воиз, драматургнинг ёнига келиб, “сўзларим сизга ҳам маъқул келганидан бағоят бахтлиман”, депти.

    Шунда драматург “воиз”га жилмайиб қараб, “мен зўр сўзлаганингиз учун эмас, бу қадар мантиқсиз сўзларни, сабр билан тинглаган манави одамларга қарсак чалаябман”, деб жавоб қилипти. Ишонинг ана шу қатор чиқишларни ўқиб, ундаги “таъкидлар”ни кўриб мен ҳам қаросак чалиб юбордим, ана шу қуп-қуруқ сафсаталарни сабр билан ўқиётган, уни чин билиб ўзича алланечук тасаввурларга чўмилаётганларга қойил қолиб қарсак чалдим.

    Келинг ҳаммаси ҳақда батафсил. Биринчидан ўқувчилар орасида анча шуҳрат қозониб улгурган бир сайтга тўхталсам. Унинг номини айтиб ўтирмайман, зеро “буюк”лардан фарқли мен бу ҳолат ўша “буюк”ларни яратиб пуфлаб турувчи “айримлар”га мамнуният учун сабаб бўлишини истамайман. Қолаверса аминманки, сайт раҳбари аслида ундаги айлантирма гапларга айбдор эмас, “ёрдамчилар” кўпроқ масъулдир бунга.

    Демак ўша сайтда, Ўзбекистоннинг юрагига қоқилган қозиғи Андижонга сафари ҳақда хабар берилди. Ҳаммаси аслида жойида эди, аммо бир сатр қўшимча бутун бошли хабарни шартта чиппакка чиқариб юборганди. Аслида сайт айтганидай президент у ерга яширин тарзда эмас, ошкор борганди. Буни ҳатто сафар ҳақда ўша куни соат 18:00-18:30 ларда марказий телевидениеда берилган махсус лавҳа ҳам исботлаганди. Боз устига сафар чоғи “жаноб” уч-тўртта оқсоқол билан учрашиб ўзича “доно” сўзлар айтганди.

    Ўзингиз мантиқан бир ўйланг, бу сафар яна бир “даҳо”ларнинг ялқовлигини кўрсатиб ўтмоқчитман. Эмишки уларнинг ўша ердаги манбаси президент келганини билмаган, у келгани ҳақдаги кўрсатув намойиш қилинар чоғи Андижонда чироқ ўчгани боис кўра олмаганмиш. Айтиб ўтиш керак, ислоабдиғанивич сара сўзларини сайраётгани ҳақда бизга, Тошкентга айнан Андижаондан қўнғироқ қилиб айтишганди, айнан андижонликлар. Демак ғанивич сайраётган пайт чироқ бор эди, андижонликлар уни кўргани учун ҳам “сизлар ҳам кўринглар” деб қўнғироқ қилишган.

    Нега бемалол ёлғон гапириб юборилди? Ахир ундан кўра гапирган гаплари ичидаги мантиқсизликларни топиб чимчиш яхшироқ эмасми, бўлмаганни бўлди, деб бутун бошли ҳориж журналистикаси юзига тупиришдан кўра? Қандай қилиб, бир жойга борса нақ ўн километрлик доирага тенг ҳудуд кучли назоратга олиниб, одамлар кўчалардан қувилиб, уйларнинг ойналари деярли қоплар билан тўсиб ташлангачгина кўчага чиқишга журъат қила олувчи бундай “зот”нинг ташрифи андижонликлар учун билинмай қолиши мумкин? Қани бунда мантиқ? Ёки президент Андижонга бемалол битта машинада бориб кела оладиган бўлганми?

    Сал ялқовликни четга сурса шўрлик “мухбир” масалани яхшироқ ўрганиши мумкин. Ана Сарвар Усмон деганлари ўргандику, ҳамма жойлар ёпилиб, кўнгилочар тадбирлар бекор қилингани ҳақдаги ўша “ҳўв” сайтдаги гаплар ёлғон эканини аниқладику. Нега у билан бир жойда ишлай туриб, унинг касбдоши ана шундай жиддий ёндашмади? Ахир “ҳурматли”нинг ташрифи сабаб нималар бўлиб, кимлар қандай ташвишларга йўлиққанини билиш мумкин эди-ку. Аммо бундай қилмади. Нега? Чунки, бу мавзуни айнан мана шу кўринишда ёритилиши лозим эди!!!

    Ҳамма билсин учун қайтариб ўтиш мумкин, Ўзбекистонда ҳеч қайси амалдор яширинча фаолият юритмай қўйганига нақ ўн етти йил бўлди. Ҳаммаси бемалол ошкор бўлгани учун ҳам, ўша ялқов қурғурнинг радиоси, ўша шўрликнинг сайти ҳар куни оламшумул хабарлар тарқатиб ётибди. Агар яширинча, махфий бўлганида соқов қолардингиз! Энди, магар майда амалдорки бемалол билганини қилаяпти экан. нечун бу каламушларнинг ОТАси яширинча борди-келди қилади. Ўзининг босиб олган томорқасидая? Ахир уялмай нетмай, кечагина ўрисдан қутилдик деб юрган халқнинг кўз ўнгида ўриснинг каттасига томорқа учун ер беришни очиқ айтвордию. Андижонга боришда яширин иш тутармикан? Кулгилими ахир?

    Билинг, овсарлар, сафар керакли таъсир кучига эга бўлиши учун ҳам уни намойиш этар чоғи чироқ ўчирилмайди. Ўчирилса Андижоннинг ҳокимию бошқа катталари онасиникига равона бўлади. Калтабинлик шу даражада бўладими ахир? Чироқ ўз ўзидан ўчмайди-ку, уни ҳам ўша катталар ўчирадими? Қайсини ОТАсининг ташрифи ҳақдаги  махсус кўрсатув бўлаётган чоғи чироқни ўчиришга журъат қила олади, қани, ҳурматли “буюк” журналист, жавоб берингчи? Қолаверса лавҳа ўша 18:00-18:30ларда намойиш қилинди холос. Ахборот-пахборотдан кейин берилгани йўқ. бу сизнинг яна бир ёлғонингиз!

    Қизиқда, Андижон ва Хонободдаги воқеаларнинг тафсилотлари ҳанузгача ошкор қилинмади. Расман ошкор қилинмади. Ўша кунлари ҳам расмийлар жим қолди. Аммо шунга қарамай, деярли барча ахборот манбалари турли хабарларни тарқатди, ҳар бири ўз жойида муҳим хабарлар эди. Қаранг, икки шаҳар ҳам қамал ичига олиниб, ҳар қандай ахборот чеклангани ҳолда, шунча маълумот ошкор қилинди. Қаерга нечта БТР киргани, қайси жойда отишма бўлгани, ҳатто нечта жойда портлаш амалга оширилгани ҳам айтилди. Энди шунча хабар кўрилган чораларга қарамай чиқиб келадию, президент сафари чоғи чиқмай қоладими? Мантиқ борми?

    Иккинчи масала. Бу даҳолар аслида бошга битган бало экани ҳам тезда аён бўлди. Агар шундан кейин ҳам айрим “асл мусулмон”лар ўз қарашида қатъий қолса, демак... Қаранг, ўша “даҳо”ларнинг ҳаммаси қисқа фурсат ичида “ҳужумлар” ким томонидан содир этилгани ҳақда гапира бошлади. Ҳатто ўша “ким”лар қаёқдан келиб чиққани ҳақда ҳам. Тавба, қойил. Расмийлар бу ҳужум ортида “оддий жиноятчилар” турипти, деб олдиндан ўзининг имокниятларини чеклаб турган бир пайт, топқир журналистлар “йўқ, улар оддий жиноятчи эмас, улар нақ фалончилар эди”, деб туришиптию. Ҳукуматга шу керакмиди? Керак эди. Энди сизнинг оғзингиз билан яна бир қанча муслимни бошида ёнғоқ чақилади.

    Аввал ҳам айтган эдим, бу “даҳо”лар ўзлари шароит яратиб беришади ва кейин яна ўзлари дод-вой кўтаришади, деб. Қанчалар рост гап эканини яна исботлаб қўйишди. Ана энди соқолли бўладими, соқолсиз бўладими ҳар қандай “асл муслим”лар дод демасин, биз учун ким аслида кимлиги яққол аён бўлди. Бугун ҳатто, умид қиламанки кеча ўзгача бир тантана билан фалон баёнотларни қилиб юборган, дўстлар ҳам кўп нарсаларни англай бошлади. Ахир ана, ўқинг, ўша сиз “биз туфайли ёпилди” деганингизнинг раҳбари сўзларини. Унинг остидаги фикрларни ҳам ўқинг, суратга эътибор қилинг, бу табассум сизга аталганини англанг. Мен фақат ҚОЙИЛ, дейман. Давоми борлиги ҳам аниқ!

    Ана шу ҳафта давомида “даҳо”лар анча оламшумул чиқишлар қилди. Аммо бирортасида аниқ гап йўқ. Нега, қаерда, қандай қилиб, деган савол йўқ. Нега қирғиз чегара хизмати раҳбари билан интервьюлар йўқ, ахир имконият борку? Нега мухбирлар ёрдамида қирғиз-ўзбек чегарасига чиқишлар, сафарлар йўқ, ахир имконият борку? Нега? Сабаби, мавзу юзасидан берилган тезис (кўрсатма ҳужжатлар) бор, ўшанга риоя қилиш керак холос, қолгани шарт эмас. Ўша қолганигна бошқалар астойдил урингани учун ҳам, ана Интернетни жиддий чеклаш чақиришлари яна янграй бошлади. Эътибор қилинг, бу қадар зўр “курашчи”лар йиғилган радио овозини эмас, Интернетни. Бир ўлиб, бир тирилган сайт назарда тутилмагани ҳам аён.

    Ана энди, кеча бўллик қилганлардан бирлари бугун маломатлар ичида қолиб ўтирибди. Ўзлари алоҳида нималардир уюштиряпти, омадини берсин. Аммо шунда ҳам ўша чаласаводлик ҳукмрон. Ахир айтинг радио тўлқинида 10 дақиқалик вақт сизга нима учун керак? 10 дақиқа бу ҳазилакам вақтми? Одамлар 50 сонияга ҳам рози, сиз 10 дақиқани гапирасиз. Гап аниқ, ҳаракат аниқ, иш аниқ ва умуман мақсад аниқ бўлса 1 дақиқа ҳам етади, яна ҳам аниқроғи радионинг кераги ҳам йўқ. Ахир валақлашдан кўра аниқ иш қилганга нима етсин! У ўша, боплаб қўйиб нима қиларини билмай, ички айб билан яшаётганлар учун радио керак. Ўзни юпатиш учун, оқлаш учун, ўксиган кўнглини тўлдириб олиш учун, кетиш асосли бўлганини исботлаш учун...

    Чинакамига иш қиламан деган, ҳаракат қиламан деганга радионинг умуман кераги йўқ.

    Хуллас, шунақа гапларда-э. Тағин жазавага тушиб юрманглар, биз ичкаридан туриб гапирдик, ташқаридан туриб жавоб қилиш уятли бўлар...

    Иброҳим Ҳакимов

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz