Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.29.00
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 9 » Бугуннинг гаплари
    18.42.05
    Бугуннинг гаплари
    "Озодлик"ка янги директор қидирилмоқда

    "Озодлик" радиоси ўзбек бўлими директори лавозимида ишлашга эълон берилди

    Broadcast Service Director, Uzbek Language Servicе  

    Радио вебсаҳифасининг  инглиз тили бўлимидаги ушбу эълон билан танишар экансиз унда директор бўлишни истаган номзодга қўйилган талабларни ўқиб бироз таажжубланасиз.

    Чунки аввал ҳам шундай эълон берилиб, унинг шартларида  қатор бошқа шартлар билан бирга ўзбек бўлимига директор бўлгучи ўзбек ва инглиз тилларини билиши шарти ҳам бор эди.

    Аммо эълондаги шартга зид тарзда ўзбек тилини умуман билмайдиган Сожида Жаъфарова директор этиб тайинланди.Шу сабаб ҳам унинг тил билмаслигидан фойдаланган айрим радиоходимлар тарафкашликни авж олдириб жамоани бугун ҳаммага маълум бўлган ҳавас қилмайдиган даражага туширишди.

    Кейинчалик директорлик лавозимига яна бир бора эълон берилди.Озроқ муддат ўтиб "муносиб номзод" чиқмагани учун яна Жаъфарова ўз лавозимида қолдирилганди.

    Бу гал нима бўлади?Бизнингча ҳукумат ихтиёри билан жамоага киритилган Ўзбекистон Прокуратурасидаги матбуот раҳбари Светлана опалари Ортиқовани навбати билан табриклаган Алишер Сиддиқ ё Фаррух Юсуфий директор бўлмаса яна ўша тилуқмас Сожида Жаъфарова ўзи қолса ажабланилмайди.Яна ким билсин, дейсиз...Худди 27 миллионли ўзбек халқига дуруст президент топилмагандай ягона демократик минбар бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган ўзбек радиосига ҳам муносиб директор топилмаса-я.

    Аммо эълондаги бир жиҳатда "Озодлик" радиосида албатта раҳбарият алмашуви ўтказилишига ишора бор.Яъни, эълон муносиб номзод топилгунга қадар ўз кучида туради.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz