Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.44.55
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 11 » Мушоира
    12.29.39
    Мушоира
    Нега жимсиз ?..

    Нега жимсиз,сукут сақлайсиз,
    Куйган дилим куйдириб гулим.
    Ёдга олинг илк учрашувда,
    Излаганин қўлингиз қўлим.

    Юрагимга гулнинг тикони,
    Қадалганда чеккан оҳингиз.
    Кипригингиз ила суғуриб,
    Кўзёш тўкиб турган чоғингиз.

    Ёдга олинг илк учрашувда,
    Вужудларнинг жимирлаганин.
    Оёқ ости бироз қалқиниб,
    Гўё замин қимирлаганин.

    Кўз очганда кўрганларимиз,
    Кўкдаги ой,юлдузлар эди.
    Бизнинг ўша бахтли лаҳзалар,
    Тун ҳам эди,кундузлар эди.

    Энди нега жимсиз севгилим...



    * * *


    Суюб босган эдим...



    Ғунчани бағримга босгандим суюб,
    Лабин қимтиб бироз қўйганди кулиб.
    Найимдан сел бўлиб оққан куй сеҳри,
    Балки мафтун этган ё юрак меҳрим.

    Қанча ойлар ўтди, кўп йиллар ўтди,
    Йўлимда қўл чўзиб қолди қанча гул.
    Аммо ҳануз мен асир ўшал ғунчага,
    Найим ҳам сеҳрга тўлмагай буткул.

    Эҳ,ғунча қанчалар беғубор эди,
    Ўзим парваришлаб силардим қошин.
    Эркам эди ёлғиз ўша гулғунча,
    Имласам бас эди эгарди бошин.

    Ифорими билмам йўқ ундайин ҳеч,
    Бир умр топмоқлик мушкул мушкини.
    Ёноғида ҳатто йўқ эди холи -
    Энди бошлагандим ишқнинг машқини.

    Бир лаҳза,бир онга ғунча шодлиги,
    Дунёни берсамда камлик қиларди.
    Пойида тиз чўкиб найимни чалсам,
    Ажабо,дер эди кулиб
    қўярди.

    Пуф-пуфлаб очардим ҳар япроғини,
    Очилиб борарди ғунчам кун сайин.
    Э,воҳ узиб кетди ғунчамни ғаним,
    Ғаним бўлганда ҳам қай бир нотайин.

    Ғунчани бағримга босгандим суюб...

    Ризо Обид.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz