Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.51.39
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 11 » Бугуннинг гаплари
    15.23.10
    Бугуннинг гаплари
    Бирлашув ёҳуд пихини керган "СНБшник" ҳақда
    Блокнот и ручка
    Айримлар ялонғоч қилиб қўйиб сўз ишлатмасангиз парда остидаги фикр- мулоҳазаларни уқаверишмайди.Бошқа бировлар эса ҳали отини айтмасингиздан туриб "мен ўшаман" деб туради.

    "Букрини гўр тузатади" деганларидек ўзини даҳо сановчиларнинг дарди шу қадар оғир фазага кирганки, энди ундайларга муоалажа ҳайф.Улар ўз касалидан ўзи тортиб кетади.Бироқ касалини ўзидан анча ёш бўлган шогирдларига юқтириб кетгани чатоқ.Шу сатрларни ўқиётганда биз айтган "букри"лар "ваниҳоят бизга жавоб ёзибди" дея қувонсалар ажабмас.

    Ҳа, майли гапни бирлашув ҳақда айтмоқчи эдик.Ялонғоч айтадиган бўлсак "ит ҳам, бит ҳам бирлашади".Ана Ўзбекистонда Каримов бошлиқ зўравонлар ҳам чамбарчас бирлашиб ётибди.Лекин уларнинг бирлашуви халқ бошига офат бўлиб ёғилиб ётибди.

    Бирлашиш ҳақида биз ҳам кўп бор таклиф айтамиз.Бизнинг бирлашиш ҳақидаги чақириғимиз қурол кўтарган қўли қонлар билан бирлашишга эмас, аксинча ақл- идрок, мулоҳаза-ю мушоҳада куч қудрати билан Ўзбекистондаги диктатурани поёнига етишига эришиш йўлида бирлашувга чақириқ.Албатта бу ҳолат ғоят оғирдай туюлади, аммо бу йўл билан эзгулик ғалаба қилганига яна қайта мисолларни санаб ўтирмоқчимасмиз.Улар жуда кўп.Бу ҳақда нега сўз айтдик?Ўзингиз фикр қилинг.Бизнинг мақсадимиз одамлар мустақил ҳур фикр қилишга ўрганишлари учун ҳаракат.Ўшанда ғоявий кураш кучли бўлади.

    Энди сарлавҳадаги "ёҳуд пихини керган СНБшник" ибораси ҳақда икки оғиз сўз айтишдан аввал айрим отсизларнинг "номини очиқ айтмай танқид қилади" дея "иштони йўқ, тиззаси йиртиққа кулибди" дегандай ўзининг манзили, исми йўқ айрим "сайт" деб аталувчи ахлатхонадагиларга.Исмсиз танқид қилар эканмиз унда сиз ўзингизни кўриб қолаётган экансиз биз айбдормизми? "Афтинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама" дейилган нақл бор.Бизнинг танқид ҳам отингиз айтмай туриб сизга бориб тегаётган экан, демак биз нишонга урибмиз.

    Бу гал пихини керган "СНБшник" ҳақда ҳам исмини айтмай қалам юргизяпмиз.Ҳеч шубҳа йўқки у кимлигини нафақат ўзи балки унинг дўстлари-ю ҳамтовоқлари ва ҳакозо зукко ўқувчиларнинг ҳар бири таниб оладилар ҳамда тегишли хулоса ясайдилар.

    Ўзбекситонда Миллий Хавфсизлик Хизмати деб аталадиган жиноий ташкилотда хизмат қилувчи жиноятчиларни  "СНБшник", деб қўйишади.Шунинг учун биз ҳамма тушуниши осон бўлсин деб сарлавҳада "СНБшник" сўзини ишлатдик.

    Пихини керган "СНБшник" ким ва у нималар билан машғул?

    У топшириғини ортиғи билан бажариб аввалги йили ўзи тан олиб айтгандай майор эди, эндига келиб подполковник бўлиб ҳам қолгандир.Мухолифат ичида кўп қўпорувчилик билан машғул бу нусха "қайси жойда тутун чиқса ўша жойдан қолмайди" деганларидай ҳамма ташкилоту тадбирларга бурун суқмай туролмайди.Ҳоҳ у ёшлар ташкилоти бўлсин, ҳоҳ кексалар ташкилоти.Эътибор билан назар ташласангиз у қайси ташкилотга аъзо бўлиб кирса кўп ўтмай ўша ташкилот ишлари юришмай инқирозга учрайди.Чунки "СНБшник" ғоят усталик билан бир ташкилотни бошқа биридагиларга қайрайдики ўртада катта ихтилофлару келишмовчиликлар келиб чиқади.Бу илоннинг ёғини ялаган ўзи ёшу аммо қув "СНБшник" қилмиш -қидирмишларини тушуниб етганлар тезда оёқларини тортишади.Аммо гўллар ҳам кўпда.Янгилари унинг илмоғига илиниб қолишаверади.У "СНБшник" гоҳ унга гоҳ бунга интернет саҳифа очиб берган бир дўст бўладида йиллаб ўлжасининг андишасидан фойдаланиб, ўзининг  СНБдаги карьерасини ошириб боради.

    Унча эски бўлмаган бир мисол.Ёшлардан бири беғубор ҳаракат бошлади.У ёқ қилиб, бу ёққа қилиб йўққа чиқарди у.

    Энди яқинда  кўпчиликка маълум бўлмаган бир сайтга бировнинг мақоласини ўз номидан жўнатиб, ортидан " буни мен ёзмаганман" дея аюҳаннос соляпти.Бундан у икки мақсадни кўзлаган.Биринчидан кўпчилик ҳали билмаган ўша сайт ва унинг мақсадини реклама қиляпти.Иккинчидан бу ўша "СНБшник"ларнинг навбатдаги проекти бўлса керакки у ўша сайтни зўр бериб манзилларини кўрсатиб тиқиштиряпти.Мақсади "Ўзбекистонга таҳдид солувчи мужоҳид қўпорувчилар бор деган" Каримовнинг бемаъни ва асоссиз даъволарини тасдиқламоқчи.

    Иккинчидан эса ўша мақола яқинда унга ўз эътирозини билдирган мухолифатчи дейилувчи муаллифга тегишли эканини оммага бидириб, гўё ўша мухолифатчи унга қарши провакация бошлаганини айтмоқчи.Мақсади биринчидан у "мухолифатчи"ни кўпчилик олдида бадном этиш, иккинчидан эса ўзини- ўзи реклама қилиш.Учинчидан
    яна ўша бош мақсади мухолифат ўртасида жанжал ҳолатини бир маромда давом этишини таъминлаш.

    Биз "қаҳрамонларимиз"нинг номини нега бу жойга ёзмаяпмиз.Сабаблари:биринчидан бу қаламкашликнинг бир жанри бўлса, иккинчидан соф саҳифамиз юзини у каби бетамизлар отини ёзиб ғуборлантирмаслик.Учинчидан шундай бетамизлар  аввало ўзларини шу ёзганимизда кўриб хулоса қилсинлар.Қолаверса, бошқалар шундайларни кўраётган бўлсалар ундайлардан  ўзларини сақлаб, ҳушёр тортсинлар.Балки биз қаламга олганлар ҳаётда йўқдирлар.Аммо "шамол бўлмаса теракнинг учи қимирламайди" дегандай жамият ҳам биз айтган нусхалардан ҳоли эмас афсус...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz