Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.15.16
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 12 » Ҳажвия
    00.49.55
    Ҳажвия
    Даҳолар рўйхати
    aldarkusa2.jpg
    Ўзбекистонлик даҳолар  номлари киритилган рўйхат асосида бир китоб тузишга эҳтиёж бор.Улар шу қадар кўпки , уларнинг номлари бир томга жойланиши қийин бўлади.Шунинг учун алифбо тартибида "А"дан бошлаб то "Я"гача керак бўлса беш ва балки эллик томгача китоб ёзилса.Чунки даҳоларнинг номларининг рўйхатининг ўзи йигирма беш том бўлса, уларнинг бемаза қилиқлари ҳақида билмадим неча том ёзишга тўғри кеади.

    Шу, дўппини бошдан олиб қўйиб даҳолар рўйхатини  аччиқ чой ичиб ўтириб , маржон- маржон шўр тер тўкиб, тишни -тишга қўйиб ёзиб чиқишга тўғри келади.

    Рўйхат тузишда алифбо кетма- кетлигидан ташқари ёш фарқини ҳам ҳисобга олиш керак.Демак бошладик.

    Албатта рўйхатнинг энг бошида энг аҳмоқ ва овсар даҳонинг буюк исми шарифи туриши керак.У ким?Ҳа, яшанг топдингиз.Бу ўша ҳамага эшакнинг қашқасидай таниш бўлган Райимпул даҳо бобой.Мияси кирди -чиқдилигига эътибор қилмаймиз.Чунки ҳаммаям ёши етмишга қараб бораётган кезларда ақл- ҳуши жойида бўлавермайди.Даҳокасал Райимпул бобой ҳам овсар бўлиб қолганига аллақанча бўлди.Хуллас у Ўзбекистон даҳолари фахрийси сифатида нўмир биринчи даҳо тамом.

    Иккинчиси пешонаси яқиндан буён қашқа бўлиб қулоғи ортидан шох униб чиқа бошлаган ва бармоқларини видеога тушганда шох қилиб кўрсатган Алайсин малайсин жаноби олийлари.

    Учинчиси....учинчиси.....ҳмммм...оббо даҳолар жа кўп эканку...

    Учинчиси уларни бир даврага тортаман деб уддалай олмаётган бошқа ҳамма.Ие, бундан чиқди Ўзбекистонда даҳо бўлмаган ҳеч ким қолмабдику.Аммо рўйхат тузиш давом этар экан номлари зикр этилганларга аввалдан албатта ёдгорлик ҳайкали ҳам ҳозирлаб қўйиш керак.Кичкинагина бўлса ҳам майлигада, ишқилиб...Ким билсин яна...

    Демак даҳолар рўйхати давом этиб, ҳеч қачон ёпилмас эканда, дейсизда.Ҳа,аммо чатоқ томони шундаки даҳолар кўплиги худди "чўпон кўпайса, пода ҳаром ўлади" дегандай ҳол давом этаверишидадир.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz