Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.33.15
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 16 » "Замондош" почтасидан
    10.56.12
    "Замондош" почтасидан
    Дилсора Комил

    Ғийбатчи фосиқларга

    Қизиб кетди иймон қулоғи,
    Жўшиб қайнар ғийбат булоғи,
    Етардику кўксимнинг доғи,
    Зерикканга ўхшар ёмонлар.

    Пичирларлар, ушларлар ёқа,
    Гап қулоққа тақарлар тақа,
    Бир лаҳзада олам бир чақа,
    Болалайди қалбда гумонлар.

    Гап қозонни доғлаб ювиқсиз,
    Фисқ нишонин хато олибсиз,
    Фасодингиз қолар жавобсиз,
    Кўкка етар сизнинг фиғонлар.

    Менинг қалбим гуллаган чаман,
    Дўст десалар бағрим очаман,
    Алдаб заҳар тутар ёсуман,
    Кўнгли нопок, тили бийронлар...

    Эзгуликни ўйлайман қардош,
    Гуноҳларим ёвларга талош,
    Тошлар отинг эгилмас бу бош,
    Сизни қилдим жуда сарсонлар.

    Ўз умрига ўзи зоминсиз,
    Дарз этурсиз ҳаёт жомин сиз,
    Юрагимдан ўчди номингиз,
    Кимнинг кўнгли тўлди нодонлар...
     
     
    Баҳор ҳам келарми надомат билан?

    Мен меҳрнинг йўлларига қарадим,
    Мен ғурурдан яна тоқат сўрадим,
    Зардоб билан тўлди яна юрагим,
    Баҳор ҳам келарми надомат билан?

    Бошқа боғда бойчечаклар гуллади,
    Бошқа боғда шаббодалар ўйнади,
    Мени армон ёқди, армон хўрлади,
    Бахор хам келарми надомат билан?

    Таним музлаб, кўздан сизган озорми,
    Мен харидор дунё ишққа бозорми,
    Ақчаси йўқ меҳрга ҳам зор-зорми,
    Баҳор ҳам келарми надомат билан?

    Ўйлар эдим дунё тўлса гул билан,
    Ҳузуримга келмагай бўш қўл билан,
    Мен яшайман яна бутун дил билан,
    Баҳор ҳам келарми надомат билан?

    Шаббодалар ўйнасалар йиғладим
    Ғунча ханда отса бағрим тиғладим,
    Баҳор менга, мен баҳорга сиғмадим,
    Баҳор ҳам келарми надомат билан...?

     
     

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz